tungi.ru

Bular ham o`g`irlangan latifala

Бир майор самолётдаги солдатларга дебди:

— Битта душманни "тинчитиб", шахсий бирор буюмини олиб келсангиз, ҳар бирига 1 миллиондан бераман.

Самолёт тўхтабди. Бир соатга бормасдан, солдатлар бир халта буюмлар кўтариб келишибди.

Шунда ҳалиги майор:

— Бу нима қилганингиз ахир биз Тошкентга заправкага қўниб ўтган эдик-ку! - деган экан.

***

Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:

— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?

Официант:

— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...

***

Бир эркак ҳар доим хизмат сафаридан қайтишда хотинига қўнғироқ қилиб:

— Азизам, мен бир соатда бораман, - деб қўяркан.

Бир сафар эри қўнғироқ қилмасдан, тўппа-тўғри уйга келаверибди. Эшикни очиб кирса, хотини жазмани билан ўтирган эмиш.

Секин оёқ учида кўчага чиқибди-да, қўнғироқ қилиб:

— Азизам мен етиб келдим, ҳозир уйга кираман, - дебди. Кирса, уйда хотинидан бошқа ҳеч ким йўқ! Шунда ҳалиги эркак чуқур ҳўрсиниб:

— Икки "цент"ни тежайман деб, оилам бузилиб кетай деди-я, - деган экан.

***

— Дўстим, "А" ҳарфидан бошланадиган тана аъзоингни номини айт-чи?!

— Билмайман, менда у аъзо йўқ! Мен эркакман!

— Бўлмайди-да... "Ақл" нима қилсин сенда...

***

Она боласига:

— Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса,

Боласи:

— Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш.

***

— Севги бўлмаган гап!

— Севги бор! Ана Малоҳатхон мисол. Ҳақиқий севишни ундан ўрганиш керак.

— Эсингни еганмисан? Ахир у тўрт марта турмушга чиқди. Севишни келиб келиб ундан ўрганиш керакми?! Тавба!

— Тўрт мартта эрга теккан бўлса ҳам, ўйнаши ҳамон ўша битта одам!

***

"Биз ёшларни олифтагарчиликлари орқасидан миллиардлар ишлаб оляпмиз!"

Apple ва Samsung компаниялари.

***

География дарсида:

— Болтавой, қани бизга Панама канали ҳақида гапириб бер-чи!

— Устоз , телевизоримиз Milliy, Sevimli, My5 каналларини кўрсатади, лекин бунақа канални кўрсатмайди.

***

Бир йигит қизни орқасидан югуриб:

— Яхши қиз, сиз билан танишсам бўладими?

Қиз ортига ўгирилиб:

— Йўқ, - деса, йигит қўрқиб кетиб:

— Вой, худога шукур-ей, - дермиш.

O‘xshash hikoyalar