Хаёт
Қоронғу кеча, ташқарида кузнинг совуқ ҳавоси этни жимирлатадиган даражада. Хонада ҳамма буюмлар гўё уйқуга кетгандек. Ҳамма ерда бўлгандек хонадаги тинчликни деворга осилган соатнинг миллари бузиб турибди. Бу соатнинг миллари ҳудди аёлларинг ғийбатига ўҳшаш оҳангда шип шиплайди. Соатдан бир оз нарига боқсангиз, деворда сурат илинган бўлиб, унинг пастида стол устида эса керак бўлиб бўлмаган буюмлар. Хона бурчида бир пойи қаердадир ётган пайпоқ, бир тарафда эса сочиқ ҳамда кийимлар. Хонанинг ўртасида жойлашган диванда эса бизнинг қаҳрамонлардан бири бўлган йигит Дилшод сокин уйқуда. Дилшод ҳам оддий бола, аниқроғ айтганда кўча болларидан. Унда ҳам бойлик ҳам шўҳлик ҳам қаҳру ғазаб, бошқача айтганда бугунги замон боласидаги бор
ҳислатлар етарли даражада. Ким билади дейсиз балки Дилшоднинг қўп уҳлаши баъзан одамларга фойда келтирар, аниқроғи уларнинг бу туни тинч ўтишига сабаб бўлар??? Афсус Дилшод кўп ухлашига ҳар доимгидек унинг телефони йўл қўймайди. Бу гал ҳам телефон уни уйғотишни бошлади. Дилшод қайдаражада шўх бўлмасин, удоим классик йўналишдаги мусиқани севиб тингларди. Телефонининг чақирувига ҳам Бетховеннинг мусиқасини қўйиб қўйган эди. Стол устидаги телефон жиринглашдан тўҳтамади. Ярим кечаси ким қилаётган экана? Дилшод кўзини очмай телефонини кўтарди.
-Алло!
-Алооо асс...ааааалллллллооомм.....кумммм
-Валайкум ким бу?
-ака...
- ҳа нима?
-Тут,Тут тут......
Дилшод ҳайрият дегандек кўрпани ичига бошини тиқди.
Яна телефон жиринглади. Дилшод аввалига олмай ётаверди. телефон қилаётган инсон ҳам жуда қайсар бўлса керак. Охири Дилшод яна кўтарди.
-Ҳа.
Аааака ёрдаааааааммммммм беееерррррриннннг ил....ооооооссссс. Овоз яхши келиб келмасди.
Нима? Сан кимсан қанақа ёрдам.деб Дилшод телефони экранига қаради, номер кимики эканин билиш ун. Нотаниш номер. -Сен кимсан танимайман сени. -Воооооой ойиииижоооонннннн ёрдаммммм бееериииннннннгг. Нарги тарафдан оғриқ тортаётган аёлнинг овози келаябти. Энди Дилшод сал юмшаган бўлди.
-Ҳоб, ҳоб. Кимсиз қанақа ёрдам синглим? Ҳозир қайдасиз.
-Ммммм аййй ойижооннн қорниииим айййййй.
-Аааааа?
-Боооооламммм, аййй ойижоонннн .
Дилшод нима бўлаётганин фаҳмламай қолди.
-Тут,туттут яна ўчиб қолди.
Дилшод карахт аҳволда, туш еўрябманми ёки ўнгим, деб ўз ўзига бир шапалоқ урди. Ухти Шоди қўлинг бирам қаттиқки деб ўзига ўзи ҳазил аралаш гапирди. Э бор-е! Уҳлайман. Биров ҳазиллашябди дўстларим қилаётгани аниқ деб кўзини юмди. Орадан бир оз вақт ўтиб, яна бизнинг телефон жиринглади-ю, ўчди! Дилшод энди ўзи билан ўзи олиша бошлади. Кимбу?нега менга қилаябти деб. Мен қайтиб қилайми? Йўқ қилмайман.қилмайман керак эмас!!!. Охири бир неча минутдан кейин ҳалиги номерга зангор тўқмоқчаси босилди.... Лек афсус телефон ўчирилган эди.
Дилшод энди жаҳли чиқди. Уйқусидан уйғотганларни ҳушламасди. Бу қиз ярим тунда уйғотиб, энди Телефонини ўчириб олгани янада Дилшодни жиғабийрон қилди. Ким бўлсанг ҳам топаман!!!. Дилшод энди уҳлай олмасди. Соатга қаради, соат тунги 1:45. У тинчини йўқотди. Кантакт орасидан Акмалнинг номерин қидириб қўнғироқни босди. Бўллл Акмал олл! Олақол.
Акмал олишни ҳоҳламаябдими, ёки эшитмаябдими? Буниси ноаниқ! Дилшод ҳам қайта қайта қўнғироқ қилаверди. Акмалнинг телефонининг экранидаги пропущенный звонокнинг сони 17га етди. Охири Акмал кўтарди.
-Нима дейсан.
-Акмал нима қиляссан?
-Ўйнаябман.
-Эй, ёрдаминг керак.
-Шоди, эрталаб келсанг хохлаганча бераман, хозир уҳла.
-Нимани оламан. Менга ҳозир керак ёрмадинг.
-Хозир.
-Ҳа ҳозир.
-Қанча? Қанақасидан.
-Нима қанча?
-Пулни дейманда, ғалча, кўкиданми еки сом.
-Э нима деяссан сенга ёрдаминг керак дедим пулинг эмас.
-Нима ҳоҳлайсан ўзи?
-Бир номерни аниқлаш керак ҳозироқ.
-Нима? Номер? Мен сенга агентманми номер қидирадиган.
-Кўп эзмаланма менга ёрдам берасанми йўқми чайналмай айт?
-Йўқ!
-Аниқми?
-Ҳа!
-Шунақами?
-Шунақа бўлди ухлайман ўчир телефонни.
-Акмал охирги марта.
-Шоди сенда охирги сон неча айт сен доим охирги дейсан чегара борми. Йўқ бу гал кутма мендан.
-Акмал, нечага кирдинг 27гами?
-Йўғе 27 кирибманми. Вой дўстим рахмат эслатганинг учун.
-Кесатма. Ҳеч биров учун бировни манфаати учун яхшилик қилганмисан?
-Эй домла сен алаҳсираябсанми? Бориб ваъзингни қўйнингни тўлдираётган қизларингга айт менга эмас.
-менга эмас бир қизга ёрдам керак-деб Дилшод бўлган воқеани айтиб берди. Энди сенга қолди ҳаммаси Акмал шу сафар йўқ дема балки у қизга ростдан ёрдам керакдира?
-Ҳмм балки сени ўйнатишётгандир.
-Мен ҳам шуни ўйладим аммо бу аёлдан ҳақиқий азоб чекаётганини фаҳмлаш қийин эмас.
-Ҳм мен нима қилай!
-Бояги қизни номерини айтаман сен қизни манзилин топсанг бўлди.
-Эй, Дилшод бу қалтис масала. Биласан бизни компания учун клиентларнинг ишончи биринчи ўринда.бундан бошқа йўлини айт қиламан аммо клиентларнинг шахсий маълумотларини очишга бизда қонун билан чекланган...
-Биламан, аммо инсон ҳаёти сенинг қонунингдан устинку. Ўзинг ўйла инсонларга ёрдам кўрсатмай бевақт оламдан ўтишига йўл қўйсанг, бу қонунингни қайда кимга ишлатасан. Бориб қабрдаги мурдаларгами.
-Дилшод. Сен ҳам шундаймисан?
- Мени ҳозир қаналигим шарт эмас. Менга у аёлнинг манзили керак. Фақат тезроқ. Вақт кетябди.
-Ҳоб, бу охиргиси, номерни айтасанми ёки sms орқали жўнат.
-Ҳозир жўнатаман. 00996550Хххххх.
-Бир соат.
-Акмал.
-Ҳоб. Ярим соат.
-Бўл бошла аниқлашни. Телефонни ўчирмай қўявер.
-Ҳм. Ҳозир мана...
........
Бўлди аниқладим. Номер икки кун олдин олинган. Телефон маркаси samsung. номерни 24ёшдаги Мубина Акрамованинг номига регистрация қилинган. ҳозир қайдан қўнғироқ қилинганлигини аниқлаймиз. Ҳм Дилшод эшитябсанми?
-Ҳа ҳа давом эт.
-Манзил биздан олисроқда экан.
-Ҳа қаерда?
-..............
-Ҳа раҳмат. Бўлди. Сени ҳам овора қилдим. Яхши қол деб телефонни ўчирди. Шоша кийина бошлади. Яна қўнғироқ юраги бир қалқиди.
-Ҳа нима дейсан?
-Яхшиликни биз бошладигу рахматни сиз одмоқчимисиз?
-Нима қил дейсан Акмал бўл гапир шошилябман?!.
-Мени ҳам олиб кет кўчамда бўламан.
-Ярим тунда қаёққа борасан.
-Энангникига!
-Энадан кетма.
-Вой узр домла ёрдамни бошладик охиригача етказсам бўладими.
-Ҳаҳаҳа
-Кулма мени ҳам олиб кет мен ҳам қизиқиб қолдим.
-Ҳоб тайёр тур....
Акмал айтгандек манзил узоқ шаҳардан 1соат олисда экан. Шаҳардан чиқиб боришар аста секин уйлар тугаб борарди. Қишлоқлар далалар уйлар бир текс. Кеч куз булгани учун осмонни қуюқ булут ўраб олган, 30-40метрдан ошиқ узоқни кўриб бўлмасди. Дилшод ичида Акмалга рахмат айтарди. Ҳайрият ҳам шерик бўлгани. Йўл чекасидаги белгида улар бориши керак бўлган манзил номи. Акмалнинг телефони орқали манзилни ҳам билса бўларди. Ахир у уяли алоқа компаниясининг ходими унга қулайлик яратиш учун махсус белгилар ўрнатилганди. Бу эса компаниянинг махфий сири эди. Бу сирни фақат иш вақтида қўллаш мумкин. Аммо ҳозирги вазиятда бундан фойдаланмасликни иложи йўқ..... Улар манзилга етиб келди. Телефондаги қизил стрелка уларни манзилга етишига янада ёрдам берарди. Аммо бирдан Акмал телефонининг қуввати тугаб қолди.
-Акмал!
-Менда айб нима.
-Заряди ўчиб қолишин билардинг йўл бўйи зарядникка қўярдингку айтсанг. Уф шу етмай турганди, Акмаллл.
-Эри ўлган хотинларга ўҳшаб эзмаланма. Манзилга етиб келдикку. Туш шу атрофда бўлса керак. Қидирамиз. Фонаринг борми? Ол бўл тушдик.
-Менда телефонимики бор сен мана буни ол.
-Дилшод бу ерлар дала эканку қара. Қанақасига у аёл шу ерларда бўлиши мумкин менга номер беришда адашмадингми?
-Мен ҳам ҳайронман. Аммо шу номер. Нима қилдик энди.
-Кел бир қидириб кўрамиз. Сен у ёққа мен бу ёққа. Агар ким топса шу ерга келиб туриш, бир соатдан кейин шу ерда қўришамиз. Ҳм муаммо бор. Мени телими заряди йўқ. Соатими унутибман. Ётишдан аввал олиб қўйгандим.
-Ҳм ма меникин ол эхтиёт бўл бир соатдан ортиқ кечикма.Худога омонатсан. Менга ҳам айт шундай деб.
-Вауууу домла сизи очилмаган қирралариз бор экану а?. Балки ҳаммадан бекиниб намоз ўқирсиз?
-Кўп вайсама ёшлигимда қишлоқда бувимикида яшардик. Бувим бизни кўчага юборса сенлар Худога омонатсанлар дердилар. Буви нега омонатмиз десак Худо омонатга хиёнат қилмайди сенларни ҳам соғ-саломат қайтаради дердилар. Ҳозирги холатимизда нима бўлишини хеч ким билмайди. Қара атрофни деб олди ортига қаради.
-Акмал ҳам вазиятни тушуниб, сен хам омонатсан деб юра бошлади.
Орадан анча вақт ўтсада ҳамон хеч нима топилмади. Кун совуқ юриш қийин, оёқ остида макканинг илдизлари оёққа ботиб кетарди.(қишлоқда ўсганлар бўлса маккани илдизи қанчалик ёмон булишин билишади) Бу шаҳарлик йигитлар далада зўрға юришар, оёқ кийимлари остидан базан макканинг илдизи ботиб кетарди. Аммо ҳамон тинчлик. Орадан бир соат вақт ҳам ўтса ўтдики аммо хеч кимдан ҳабар йўқ, На Акмалдан, на Дилшоддан, на бояги аёлдан. Атрофда қалин тумангина мавжуддек. Кимнингдир овози эшитилди. Бу Акмал экан. Мошина ёнига келиб соатга яна бир бор қаради. 2Соату 40мин бўлибди улар ажралишганига. Акмал энди ҳавотир олди. -ДИЛШОД ДИЛШОД ХОЙ ДИЛШ ОД деб бақирди. Орқа тарафдан ҳа нима дейсан деган овоз келди. Ҳайрият деди Акмал. Кечикдинг шунга ҳавотир олдим.
-Янгилик борми?
-Йўқ, сен бу саволни Менга берганингга қараганда сен ҳам тополмагансан.
-Ҳа шундай.
-Энди нима қиламиз?
-Билмасам. Юр оҳирги марта текшириб келамиз мана бу ёқни.
-Майли ноумид шайтон.
-Акмал агар уни ҳам топдик дейлик уни нима қиламиз.
-Буни мендан сўраябсанми? Билмасам.
Иккиси ҳам жимгина атрофга қараб кетишар эди.
Узоқдан бир ниманинг шарпаси кўринди. Иккиси ҳам фонарни шу ёққа тўсишди. Унга яқинлашган сари қандайдир овоз эшитила бошлади.
-Дилшод, биз уни топдик. Бўл ошна, бўлақол.
Улар энди югуришди . Улар шунчалик хурсанд эдики оёқларига кираётган макка илдизини ҳам билишмасди. Энди овоз аниқ эшитила бошлади.
-Мммм айййй ойижон, ёрдам бериннннгг, бел....ииииимм.
Йигитлар етиб келишди да, аёлни секинлик билан Акмал кўтариб мошина томонга юра бошлади......
1-қисм тугади.