Айрим кизларга аталган шеър
Балки сени йулдан урган шайтон булди,
Чимилдиксиз тунда ой хам хайрон булди.
Битта гунча очилмайн хазон булди,
Гул ёшида уз-узини тиймаган киз,
Xаётида ок либосни киймаган киз.
Гунохингни куз ёшларинг ювмас энди,
Хавас килган йигитлар хам кувмас энди,
Афсус сенга хечким совчи куймас энди
Гул ёшида уз узини тиймаган киз
Хаётида ок либосни киймаган киз,
Карнай сурнай чалинмасдан уйин колди,
Ёр-Ёр деган хаёжонли куйинг колди,
Бахорларга белгиланган туйинг колди,
Гул ёшида уз узини тиймаган киз,
Xаётида ок либосни киймаган киз.