tungi.ru

Амир Темур огитлари. Уз бобокалонларимиз хакидаям гапирсак арзир.

Агар икки хатарлик ёки бир хатарлик ишни қилишга тўғри келгудек бўлса, икковидан баробар қутулиш чораси топилмагач, бир хатарини ихтиёр этмоқ керак

***

Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиб чиқиш йўлларини мўлжаллаб қўй.

***

Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди.

***

Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин.

***

Уламо билан суҳбатда бўл ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпин. Буларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини илтимос

қил.

***

Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

***

Ақлли душман жоҳилу нодон дўстдан яхшироқ.

***

Чин дўст улдирки, дўстидан ҳеч қачон ранжимайди, агар ранжиса ҳам, узрини қабул қилади.

***

Чораси бўлмаган ишга киришма, чунки ундан қутулиб бўлмайди.

***

Бир кунлик адолат— юз кунлик тоат-ибодатдан афзал.

***

Бир кун келадики, золим ўз бармоқларини тишлайди.

***

Ёзилган нарса авлодлар хотирасида қилинган ишдан ҳам узоқроқ яшайди.

***

Бўридан қўрққан ўрмонга кирмайди.

***

Вақт ўтгандан кейин қиличингни тошга чоп

***

Ваҳима— душманнинг йўлдоши.

***

Душманнинг кулгани— сирингни билгани.

***

Душмандан қўрқма, мунофиқдан қўрқ.

***

Емсиз от довон ошолмайди.

***

Номуссиз ҳаётдан, номусли ўлим яхши.

***

Олтмишга кирган отадан ош сўрама.

***

От минган отасини унутади.

***

Оғзингга қон тўлса ҳам душман олдида тупурма

***

Қилич ўткир бўлса-да ўз сопини кесмагай.

***

Сўзлагувчи гар нодон эрур, тинглагувчи доно ўлсин.

***

Той минган— от ҳам минади.

***

Туя минган одам қўй орасига бекинмас.

***

Кечира олишлик— мардлик, кечира билмаслик номардлик саналади.

***

Қонни қон билан эмас, сув билан ювишни ўрган.

***

Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилгай.

***

Яхши ит ўз ўлигин кўрсатмагай.

***

Яхши одам юрт тузар, ёмон одам юрт бузар

Boshqa hikoyalar