tungi.ru

ОКИ ЭЙ ДОСТИМ ГАФЛАТДА КОЛМА

АЖАБО! ::.. — Ажабо,

қўлингдаги минг сўм масжидга

нақадар кўп-у, бозорга нақадар

оз.

— Ажабо, бир ярим соат зикр

нақадар узоқ чўзилади-ю,

тўқсон минут футбол нақадар

тез тугайди.

— Ажабо, дуода сўзлар нақадар

топилмайди-ю, ғийбатда шу

қадар қуйилиб келади.

— Ажабо, агар футболда

қўшимча вақтга ўтадиган бўлса,

нақадар ҳаяжонланиб турамиз-

у, Рамазондаги қўшимча

намоздан узоқ деб нолиймиз.

— Ажабо, Қуръондан бир

саҳифа ўқиш нақадар қийин-у,

"Даракчи"дан ўттиз бет нақадар

осон.

— Ажабо, бир неча дақиқа

масжидда нақадар узоғ-у,

навбатдаги сериал қаршисида

нақадар оз.

— Ажабо, хонанда қаршисида

олдинги қаторларга нақадар

ҳарисмиз-у, Худованда уйида

сўнгги сафларга.

— Ажабо, одамларга жумъа

маърузасини эсда сақлаб,

бошқаларга етказиш нақадар

оғир-у, иғвою миш-мишларни

ташиб юриш нақадар енгил.

— Ажабо, телевизорнинг ҳар

бир чўпчагига ишонамиз-у,

Парвардигорнинг ҳақ сўзига

шубҳа қиламиз.

— Ажабо, севимли кўрсатув

олдидан тайёрланиб, ҳар қанча

кутамиз-у, намоз вақти деярли

ўтиб кетса ҳам, унга ҳеч қанча

тайёргарлик кўрмаймиз.

— Ажабо, сериал

қаҳрамонларини нақадар

севиб, уларни куйиб-пишиб

муҳокама қиламиз-у, масжидда

ёнимизда турган намозхонни

танимаймиз.

— Ажабо, ҳар ким жаннатга

киришни ҳар қанча тамаъ

қилади-ю, бунинг учун бир

нима қилиш, гапириш ёки

ишониш кераклигини ҳеч қанча

ўйламайди.

Boshqa hikoyalar