tungi.ru

Daryo tubida (kamolov)

Detectiv mistika

Кун эрталабдан қиздиргандан қиздирди. Соат эрталабки саккиз бўлишига қарамай қизиб кетганимдан яшил курткачамни ечиб битта сариқ кўйлакчан бўлиб олганман. Ишхонам Шаҳар сув бошқармасининг Жанубий дарё ирмоғидаги сув насос станциясида навбатчи кузатувчи устаман.

Менинг ишим четдан қараганда анчайин осон ва жўндек кўрингани билан, аслида ўта маъсулиятли.

Мен ҳар кунги навбатчилигимда одатла ҳар уч кунда бир , мендан ташқари Шокир ва Асад бува исмли шерикларим юор. Кеча Шокирнинг навбатчилиги эди. соат 07 да аҳолига сув беришга ўтирган битта краннинг ишида муаммо чиқиб, насосда ўртача ишкалликдаги муамо чиқибди. Шу сабаб ярим соатда жўнатилдаиган сувни қўшимча қирқ беш дақиқага чўзишга мажбур бўлибди. Албатта бу кўргулик менга хам тушдию насиб этса бошлиқ келса , истайманми йўқми, шаҳарлик электрикни жўнатишларинини сўрайман.

Ҳаво жуда ёқимли бир текисда ишлаётган бўлса хам (ўртанча насосдан ташқари ) сувнинг шовқин солиб гулдирашлари садоси остида вақтга қараб қўяман, тахминан яна эллик дақиқа бор.

Шу сабаб ташқарига дарвоза тарафга чиқдим. Юқорида катта трасса йўл га тескари тарафга қараб қатор қилиб арчалар ва сосна дарахтлар экилган.

Йўлка ўткан кетган йўловчилар ва ҳордиқ чиқарувчиларнинг ташлаб кетган пиво, сигарет қолдиқлари ва қоғозларига тўлган. Ишхонамизнинг ўттиз метр атрофидаги йўлкасини хар уч кунда алмашадиган навбатчилар супириб судириб туради. Мен пахмоқ чўлтоқ супигрини олдим да димоғимда қўшиқ айтиб супира кетдим.

Ёшим 34 га чиққан . қорамғизгина озғингина одамман. Иккита ўғлим бор. Каттаси мактабга чиққан. Кичкинаси мактабгача акаси билан бориб йўлда акаси уни боғчагакиритиб қўяди. Ишим оғир эмас аммо турмуш ўртоқсиз иккита болани ёлғиз касалманд бувиси қармоғига ташлаб қўйгим келмайди.

Шу сабаб катта ўғлим тез тез амакисиникига укаси билан ўйнагани кетади. Ишдан қолган икки куним эса кўчам бошидаги ўзимнинг сартарошхонам бор.

Хамминқадар рўзғор ўтиб турибди.

Табиатан оғир босиқ ва уятчанг одамман. Негадир бошлиғим менинг қўймижоз феълимни суиистеъмол қилади.

Шокир тунлар и навбатчилигида пивохҳрлик қилса хам, ишратбоўлик қилиб фоҳишалар олиб келиб дам олса хам, ёки Асад буванинг қоровуллик ўрнига ухлаб қолишига хам кўз юмади–ю, мени кўпинча ишга кўмиб ташлайди.

Баъзан пиво сасиб ётадиган Шокирдан хам маъноли гап чиқиб қолади:

— Хўжайин сени лавозимингни кўтариш учун хам доим кучайтириб ишлатади. Мендан наф чиқмаслигини билади, Асад бува эса пенсиясидан ортиқча бир тийин хам топмайди..рости..

Сиз эса бошқа гап..

Нима мен бошқа гап? Нима мен ердан чиққан қўзиқоринманми?

Шунақа пайтлар бўладики ёмғир челаклаб ёғиб ётганида атайлаб катта насос тепалигига лойда мажбурлаб чиқиришиб, тонометрнинг назоратига тиркаб қўйишади.

Шунга хам чидаш мумкин мана шу йил янги йил кечасида болачаларим уйда амакилариникида менсиз янги йилни кутиб олишди.

Онасиз албатта қийин аммо фарзандим ёки эрим демай ўйнаши билан қочиб кетган хотинни мен “хотин” дейиш тугул, одам хам демайман...

Мана яқинда 8 – март арафасида кичкина ўғлим ҳўнграб йиғлаб боғчадан кириб келди. Ҳар қалай шу байрам куни уйда эдим.

Беҳрўзжоним бешга тўлиб олтига чиққан кўринишидан эса учинчи синфга бораётган акасига бўйи етиб қолган , бу йил биринчи синфга бораман , деб акасига қасдма қасд дарс қилишга уринадиган болажоним йиғлаб кириб келди.

— Дада..дада .. ! Ж..б дегани нима ?! Мени онам шунақами? — беғубор юрагимнинг парчаси шу кун кап катта вояга етиб қолганди. Катта ўғлим Бобуржон кейин Унинг беғубор тасаввурида маҳалладаги баъзи бировлар ўша лаънати Ҳафиза (ўғлимни боғча опаси) ғийбати уяси хамма болакайлар оналар байрамига откритка ясанглар деганда Беҳрўзжоним хам хар хил кўк, яшил . сариқ қоғозлардан гулдаста шаклида оқ қоғозга ёпиштирган экан. ана ўша шалаққи боғча опаси “Сен бу совғани кимга берасан?Э деб сўраган,

Бечора беғубор болакай ; “Онамга” деган . “У тез орада қайтади. Дадам айтган. Узоқ бир жойга ишлагани кетган экан”

Аммо унга “онанг сени, ж...б, деб турткилаган..

Мана энди қалби чилпарчин бўлган болам бошқа боғчага бормайман “ деб бурчакда йиғлаб ўтирибди.

Мен бутун оломондан нафратланаман, аммо болаларим учун хам яшашим керак. Сабр қилишим керак ..

Шуларни ўйлаб ишимни хам адо этганимни тушундим.

Соат саккизга яқинлашган. Насосларни ўчирдим. Кетишга тараддуд кўра бошлаган хам эдим. Дарвоза тарафдан бақир чақир ва халослаб чопиб келган Шокирни ваҳимали башараси кўринди.

— Санжар ака ! Санжар ака ! тез бўлинг . боссга телефон қилинг ! теез ! – деди велосипеди ярим йўлда ғилдираги айланиб ётар, ўзи эса бир ахволда

— Нима бўлди, братишка... Сал ўзингни босиб ол ! нима бўлди ахир? – дедим мен хам қўрқиб кетдим уни олдин бунақа қўрққан аҳволда кўрмагандим да.

— Санжар ака ! Кўприкни тагидан дарёни қўйилишдан одам калласи топилибди ... ! Калла суяги!!!

Жиноят қидирув бўлими ходимлари ва тиббий экспертларнинг ўзи нақ бешта машинада тўлиб келди. Асосийси йўналишда қатновчи 421 инчи ва 21 инчи машрут дамасчилари хам текин томоша қизиқиб кўприкнинг икки тарафини ўраб олган. Менинг иш вақтим аллақачон тугаган бўлса хам, анави тентак Шокир қуруқ томоша дардида дарё соҳилига чопиб кетиб қолган. Бу вақтда эса мен чала буралган мурватни кучим борича қотирарканман. Бутутн шаҳар кўпкан бу дахшатли воқеадан нега айнан мен асло таъсирланмаётганимга ўзим хам ажабланаётган эдим.

Мен учун мана шу лаънати бузуқ мурват ўз жойига тушса,ю уйимга қайтиб то эртагача мазза қилиб ухласам .

Аксига олиб сувга туширилган иккита аквалангчи ғаввослар дарё қаъридан нафақат сирли калла эгасининг лошини, шунингдек яна иккита хали чиришга хам улгурмаган жасадларни топиб чиқаришди.

— Бугун соат 07;23 да Жанубий Дарё ирмоғидан шимолий кенглик 34 га 122 кенгликда топилган калла суягининг танаси соат 10: 30 да топилди. Тана хужайралаи бир вақтда ўлим содир бўлганини кўрсатмоқди. Тана эгаси мана шу калла. Калласи чириб танасида битта хам соғ жой қолмаган жасаднинг шахси хали хам аниқланмади. Унга кўё кимдир атайлаб ўзгартирганга ўхшайди..

Бош нозир Ҳамидов майса устига тушалган целофанда тўзғиб кетган топилмаларга жирканч назар билан қараркан, танатолог* (ўлим ва мурдалар билан шуғуланувчи тиббий мутаҳассис) хулосасини эшитарди.

— Қолган икки мурда–чи? — деди терговчи Назаров асабийлашиб мурдаларга тикилиб қолган бир дамасчи йигитни нарироққа хайдашди.

— Иккиси хам эркак жинсига мансуб. Ёшлар тахминан 30, 35 атрофида... хатто биттасини ёнида техник гувоҳнома чиқди.

Мурдалар вафотига унча кўп бўлмаган . танасида на жароҳат ва на тўқнашув излари бор .

— Демоқчисизки, улар ўзларини ўлдирган? – деди ажабланиб Хамидов

— Йўқ .. хали тўлиқ ўрганиб чиқмадик. Лабороторияга жўнатсангиз..

— Воқеани қайноқ шу жойда ойдинлаштирмоқчи эдим, – деди Назаров ва ўзининг эски дедуктив назариясига * (изқуварлик ва майда деталлар изчилигини ўрганувчи фан) ишона бошлади.

— Иккита мурдани шахсини аниқлаш у қадар қийин бўлмаса керак.. Бундай меҳнатга қобил кучли жисмоний бақувват йигитларнинг шу қадар оддий ҳалок бўлиши мени ажаблантираябди.

Ахир бу ерда на автоҳалокат ва на жиноят содир бўлган?

— Сув қаъридаги илгакли арматураларга илашиб қолган. – деди битта ғаввос ларё туби тасвирга олинган видео манзарани қўйиб берди.

Авалига сарғиш жигарранг сув оралаб фақат лойқа тубсизлик ва сув ўтлари кўринди. Сўнгра эса ... қора доғга ўхшаш ўпқонми нимадир балолар элас элас акс этаркан. Бир пайтлар бетон кўтармалар қўйилган кўприк синчларидан чиқиб турган ажаловор арматура тиғлари кўриниб турарди.

Бу худди кўҳна Римда гладиаторлар жангида яраланган асирларни кўксидан санчиб сўнг деворларга хайвонларга тириклай ем қилиш учун осилган чангакли найзаларни эслатарди.

— Кимки юқоридан сакраса бу чангакларга санчилиб қолиши эхтимолга яқинми? – деди Хамидов йиғилганларга қараб.

— Аммо бу холат 100 тадан биттага учраши мумкин .. – деди ғаввос — Харакат траекторияси ва сув оқимини назарга олсак ( ҳар қалай у сув ости бўйича мутаҳассис. Уят бўлса хам Хамидов тан олди сузиш тугул сувга калла ташлашни билмасди. Қандай қилиб бўлса хам сув ва сув ости жиноятлари бўлмаслигини худодан сўрарди. Жиноят ўз йўлига ўзининг шармандали айбини фош этишни истмасди.

— Агарда сув оқими Шарқдан Ғарубга қараб оқар экан, демакки, – деди Назаров синчков нигоҳи билан артофга бир қараб олди.

— Кўприкдан сув юзасигача баландлик неча метр?

Ғаввослардан бири ажабланиб Назаорвга қаради: — Бу жуда муҳими?

Хамидов эса Назаровнинг навбатдаги “изқуварлик”ка уриниши дея мийиғида кулди.

— Тахминан 6 метр .. – чамалади ғаввосларнинг иккинчиси

— Дарё тубигача қанча метр чуқурлик бўлиши мумкин? – Назаров хамон бўш келмас, негадир кўприк тарафга қадам ташлади.

— Мен ўзимни кўприкдан ташламоқчиман...

— Буниси энди ортиқча .. — деди Хамидов ва нажот истагандек эксперт танатологга қаради:

— Ўзингиз айтингиз ку, бу бахтсиз ходиса деб..

Қасддан бошга зарба берилмаган ёки тан жароҳати йўқ ..

— Агар бахтсиз ходиса бўлган тақдирда хам мастликда бўлган бўлиши мумкин.. Тана суюқлигини текшириш учун хозироқ мурдаларни олиб кетишим керак...

Аммо Назаров ўзи билан икки ғаввосни олганича юқорига чиқиб кетаётганди.

— Бу “маҳмадона” яна қанақа ҳунар чиқараркан.. – асабийлашди Ҳамидов , ўткан сафарги очилган жиноятда хам қасддан ўлдирилган дея шубҳаланган Назаров заҳарли дон солиб пиширилган ҳалимни таваккалига еб сал қолса, нариги дунёга равона бўларди. Аммо шу бахонада хамма қилмиш кирдикорлар фош бўлиб айбсиз одамлар озод этилиб ҳақиқий айбдор жазога тортилганди.

Мана энди эса мана бу “тентак” изқувар ўзини кўприкдан ташламоқчи?

Сув оқими тезлиги ва дарё тубини чуқурлигини ҳисобламасдан бунақа таваккал қилиб бўлмайди ахир?

Ёки бошлиғимиз Аюб ака айтганидек “ Ҳаётдан тўйганмикан?”

Ишқилиб Назаров анча пайт юқорида ғаввослар билан куймаланиб турди. Сўнгра эса эгнидаги формасин ечиб битта трусикда қолди. Кўприкнинг айнан калла суяги топилган жойга юқоридан дрёга сакради.

“ Агар ўша 100 тадан битта эхтимол уни бошига тушса, уни хатто ғаввослар хам эсон омон юқорига олиб чиқиша олмайди.”

Ҳамидов ўйлаган фикридан ўзи уялиб кетди. Ўзи бир умр сувдан қўрққани сабаб ўзгага ҳасад қилаётганидан ўзидан нафратланиб кетди.

Бир икки дақиқадан сўнг , ҳайрият Назаров сув юзасига чиқди.

Кўприк устидаги дамасчи йигитлар қойил қолишганидан қарсак чалиб юборишди.

Ҳамидов боядан бери мурдалар ёнида меровсираб юрган таксичи йигитни назардан қочирганига эътибор берди.

— Бизни машина ғилдраги ёрилиб қолибди. Ўзидан ўзи — деди экспертиза машинаси ҳайдовчиси, марказдан машина чақириш керак...

— Вақтимиз оз.. — деди Ҳамидов ишчи машина ёлаймиз

— Сиз. Укам. – деди Ҳамидов бояги дамасчига қаради.

Йигит кўзлари ола кула бўлиб у томонга яқинлашди

— Машинангизда Шаҳар МОРГига бирга борасиз..

\

Йигитни кўзи косасидан чиқиб кетди аммо шуни кўтиб тургандек мурдалар жойланган целофон замбиллар тарафга юрди.

— Жамоатчилардан олишимиз шартмиди? – деди хафа бўлгандек эксперт– танаталог

— Бегоналарни аралаштирмаганиз яхши эди...

– Билмадим, негадир кўнглим ғаш... – деди Ҳамидов ва Назаровнинг “дедукция” қонунларини ўзича синаб кўрмоқчи бўлди.

— Ёрилган шина, сирли ва нотаниш шахснинг жиноят жойи атрофида изғиб қолиши .. ва тўсатдан ўз ҳизматини таклиф қилиши.. Хаммаси бироз шубҳали ..

— Лазиз, – деди Ҳамидов ёшгина милиция ходимига , йигитча анчагина норғул ва дадил фақат унга озроқ тажриба етишмаётганди. — сен улар билан кетасан.. ҳайдовчидан кўзингни узма.. Тушундингми?

— Хўп бўлади, ўртоқ командир.. – деди Лазиз ва экспертиза ходимлари билан анави яшил дамасда кетди.

Бу вақт ичида капитан Назаров яна икки марта сувга сакрашга улгурган, хар сакрагаидан аввалгисидан кўпроқ дарё қаърида қолиб кетаётганди.

“Эхтимол у ақлдан озгандир? “ деган ҳаёт келди Ҳамидовнинг миясига, “ахир ҳақиқий гумондор ҳозиргина ўз машинасида қурбонларини олиб кетди. Мана бунинг томошасига қаранг!”

Сал туриб Назаров жиққа хўл битта трусигида чилп чулп қилиб оёқ яланг пастликка тушиб кеди. Сал нарида иккита жонон қизлар кўзларини бунақа бақувват ва шаввоз фигурали йигитдан уза олишмай ноз карашма билан ху анави уйлар тарафга қараб юрғалашди.

— У томонда қанақа уйлар бор? – деб сўради Ҳамидов офтобдан кўзини пана қилиб боядан бери томошадан ортмаётган Шокирга қараб.

— Ээ акам нахотки эркак бўлиб бу ерларни довруғини эшитмаган бўлсангиз? – хихилади Шокир , — У ер ахир дачалар ку. Бутун шаҳарнинг барча фоҳишалари макон қилган жой..

Шокир яна қанча алжираши мумкинлигини билмадим, аммо капитан Назаров шимини кия кия Ҳамидовга қараб баёнот берди.

— Бу ерда оддий бахтсиз ходиса содир бўлмаган...

— Ха . да – деб тасдиқлади Ҳамидов ваниҳоят ғолиблик наъшасидан севиниб қўшиб қўйди : — Ўтканларнинг бир ақлли гапи бор . “Қотил ўз қурбонларини ёнига қачондир қайтиб келади” деган. Бизнинг қотилимиз хозиргина ўз оёғи билан тузоғимга тушди.

— Бўлиши мумкин эмас! – деди Назаров ҳайрон бўлиб дарё тарафга қаради:

— Қотил мана шу сокин дарё қаърида беркиниб ётибди...

Дарё соҳилида жойлашган фоҳишахонадан битта шалақи қақалаганча ташқарига отилиб чиқди:

— Дониёр ака ! Азизим! Энди нима қиламан !!! ааа!! Уааа !!

Дод фарёд қилганича атрофга аланг жаланг қилди–ю, хозиргина “гўёки Дониёрнинг ўртоғи “ бўлиб келган Назаровнинг унга қараб турганини кўриб попуги пасайиб қолди.

— Дониёр акам менга уйланаман деганди. Ўзи хам пужмурда шароитда яшагани учун унга хам қийин эди. “Вақтинча шу ерда яшаб тур, янги квартира топсам ўшаққа кўчиб кетамиз”, деганди..

— Хўп .. Аммо уни оҳирги марта март ойида кўргандим деябсизку.. – деди муғомбирлик қилиб Назаров қув кўзлари билан тикилди.

— Ха аммо ўша пайтда опаси билан бирга ўзини квартирасида яшарди. Опаси билан .. – деди шалақи жувон ошкора Назаровга хирс билан қаради. “Еб тўймаган ялаб тўярмиди”? Икки метр қалинликда пудра сепиб олган, қовоғини тагига хам бир коса тен ми қиз болалар суртадиган суртма ранг баранг бинафша яшил тусли ёғли бир нарса .

“Мен учига чиққан фоҳишаман” дея башараси айтиб турарди.

— Исминг нима? – деб сўради Назаров. — Нози.. – деди ингичка миёвлагандек у

— Айт чи . ўша Дониёр аканг март ойида нима иш билан шуғулланар эди...?

— Таксичилик қиларди..

— Сен билан тез тез кўришиб турармиди?

Жувон “хмм” дегандек бош чайқади.

Агар уни расмларини кўрсатсам, сен шерикларини ёки бирорта дўстини таниб айтиб бера оласанми?

— Улар одатда учаласи бирга келарди. . пиқилаб йиғлади Нози. “Астағфриллоҳ”! шунчалик жирканч бўладими? — навбатма навбат учала ўртоқлар...

— Мана буни танийсанми? — дея унга сувдан чиққан икинчи ўликни тахминий суратини кўрсатди.

— Ха бу Баҳодир... Дониёр акамнинг ошнаси...

— Ха. Аммо учинчи ўртоғини сурати бизда йўқ эди. балким сен таърифлаб бера оларсан?

Нози ўйлашга уриниб кўрди. Ва аллам балоларни рўкач қилиб чала чулпа гап ташлади.

— У жуда тез келиб тез кетарди... – жуда хунук хихилади Нози — Шу сабаб юзини у қадар эслолмайман...

— Опаси билан яшарди, дединг... – эслатди Назаров — нима у асли бу ерлик эмасмиди?

— Дониёр акам асли тумандан. Чеккароқ шаҳарчадан келиб шу ерда қолиб кетган. Бор йўғи битта ногирон опаси бор эди. Ўзлари ғирт етим эди. Шахардаги дўмлардан бирида опаси билан яшаб унга боғланиб қолганди. Арендага дамас ҳайдарди. Мана шу линияда киракашлик қиларди.

Шалақи жувон яна азадор хотинлардек дод фарёд қила бошлади.

— Менинг унга рахмим келиб уйланмаса хам “хотин” дек меҳрибон эдим! Аммо кейин йўқолиб қолди!

Шу пайт Назаровнинг қўл телефони жириглаб қолди.

— Эшитаман?

— Назаров. Тезроқ марказга етиб келинг! Қотилни аниқладик !

Назаров шошиб қолди шартта қўл телефонини ўчирди–да, жувонга қаради:

— Агар учинчи ўртоғи ҳақида бирор нарса ёдингизга тушса мен билан боғланинг...

— Балки “дам “ олиб кетарсиз? – нозланди Нози, Назаров шунақангги дарғазаб бир қараш қилдики , қиз уятдан довдираб то Назаровнинг қора Спарки чангли из қолдириб кўздан йўқолгунча тикилиб қолди.

* * *

— Ахмоқ бола.. ўз оёғи билан тўрга тушиб ўтирибди! – музаффарият наъшасидан сармаст ўтирган Ҳамидов Назаровни ўз хонасида кутиб оларкан, нариги малла кўзгули кабинага қир ташлади: — Аввалига Морг машиансини балонини тешибди. Мурдаларни ўзини машинасида олиб келди. Сўнг хатто ўликларни ўз қўли билан ер остидаги экспертиза бўлмасига ташишга кўмаклашди.

— Бу менимча “қотил” у дейишга етарли эмас... – ҳафсаласи пир бўлган Назаров негадир хамон кимлиги аниқланмай қолаётган учинчи мурда ҳақида ўйларди.

— Ана ўзини ўзи сотиб қўйди–ку...

— Айбига иқрор бўлди.... ми? – шошилмай сўради Назаров

— Ха . “уларни мен ўлдирдим” , деябди.. – хотиржам оҳангда гапирди Ҳамидов

— Бу қадар иш осон ёпилиши мумкин эмас... – яна жаҳл қилди Назаров, — Мумкин бўлса менга эксперт таҳлилини берсангиз. Кейин майлими, гумондорга бир иккита савол берсам?

— У мурдаларнинг либоси орасидан нимадирни ўғирлаётганда қўлга тушди..

— Нима нима? – деди ажабланиб Назаров

— Бу .. қанақадир флэшка.. адаптер.... – дона дона қилиб тушунтирди Ҳамидов , аммо хатто биз хам ундаги маълумотларни очиб кўра олмадик. Буткул яроқсиз холатга келган экан.

Қотил ўғрини икки соат қатъий режимда тергов қилган эдим, у хаммасини ўзи қилганини тан олди...

— Аммо бу ерда битта чалкашлик бор .. каттагина чалкашлик .. — деди Назаров илк таҳлил натиажаларини кўздан кечираркан, ноодатий бир нарсани кўриб қолди.

— Мумкин бўлса мени ўша йигит билан ёлғиз гаплашишимга имкон берсангиз ...

* * *

Юзи кўз ёшидан шишиб кетган йигит қорайиб кетган ойнага маъюс қараб турибди.

Назаров шаҳд билан ичкарига кириб келар экан, ортидан эшик ёпилиши билан йигитга қарата қаттиқ қаттиқ дўқ ура кетди:

— Ахмоқ! Нодон ! Тўнка ! шунақа хам калта фахм бўласанми? ! Ўзинг емаган сомсангга пул тўлаб ўтирибсан? .. Бу туришда сенга камида 25 дан кам беришмайди...! Эшитаябсанми??

Йигит буткул карахт холатда Назаровга ялт этиб қаради.

— Мен уларни сен ўлдирмаганингни биланаман.. Ҳар қалай уларга ўлим тиламагансан.. шундайми ?

Йигит худди нажоткор фариштасини кўриб тургандек кўзи ярақлади:

— Акажон ! уларга айтинг мени қўйворишсин! Мен Баҳошни ўлдирганим йўқ... Менга фақат .. унинг ...

— Флэшкада нима бор эди? – деди Назаров оғир босиқлик билан совуқ тундлашди.

— Мени оиламни бузадиган видео тасвирлар. . – деди ҳўнграб юборди йигит .

— Сени бир инсон билан юзлаштираман, уни танийсанми? Фақат угина сени қутқариб қолиши мумкин ... – деди Назаров йигит умидли кўзлари билан қаради.

— Ха ха .. албатта ! – содиқ қулдек қалтираб кўнди

— То мен уни бу ерга чақириб етиб келгунича . Сен менга аслида нима воқеа содир бўлганини айтиб берасан.. – сирли назар ташлади Назаров: — Эсингда бўлсин ... агар фақат ҳақиқатни гапирсанг Адолат хам сени фойдангга ишлайди...

* * *

Нози исмли фоҳиша аввал хар хил тунгги клубларда официанткалик, раққосалик ва эркакларни кўнглини ҳушлаб юрган, мана шу йилнинг февраль ойида марҳум А. Дониёр билан танишиб қолади. Дониёрнинг аёлларга “суяги йўқлиги” сабаб хар кеча кун ора Жанубий дарё ирмоғ этагидаги далаховлиларда ўз шериклари марҳум С. Баҳодир хамда гумондор Т. Фозилбек билан тез тез қадам ранжида қилиб турган.

Аммо март ойининг бошида байрам арафасида тўсатдан Дониёр ғойиб бўлиб қолади. Машинаси ва хужжатлари умуман бошқа жойда шаҳар марказидаги дўмларнинг биридаги доимий яшаб келаётган уйи ёнидан топилади.

А. Дониёр эса куни кеча 3–апрель куни тонгда мурда топилгач . қайта изланиш сабаб яна иккита бирида жасади йўқ бўлган калла суяги ва иккинчи бир анча яхши сақланган эркак жасади * С. Баҳодирга тегишли топилади.

Мурдаларнинг иккисида хам тан жароҳати топилмади. Аммо эксперт танатолог иловасига кўра : С. Баҳодирнинг вафотига хатто бир хафта хам бўлмаган..

Шу сабаб ўлимлар оралиғи ҳар хил .

Гумондор шахсни гувоҳ билан юзлаштирганда, жувон гумондорни марҳум А. Дониёрнинг яқин дўсти Т. Фозилбек эканлигини тан олди. Аммо ўртада шахсий маълумотларни оиласига тарқатиб юборишини шантаж қилганлиги сабаб марҳум С. Баҳодир ва гумондор Т. Фозилбк ўртасида низо келиб чиқади.

Суриштирув натижасида 26— март куни кеч оқшом пайти кўприк устида марҳум С. Баҳодирни машинасини кўрган гувоҳлар иқрорига кўра унинг ёнида Т. Фозилбек бўлганлиги фош бўлди.

Марҳум С. Баҳодирнинг танасидан алкогольнинг изи топилгач мастлик ва кучли руҳий аспект таъсирида ўз шериги билан ўртада қисқа муддатли

Boshqa hikoyalar