tungi.ru

Tuzoq 9 (kamolov)

— Нима бўлаяпти? — деди уйга кириб келган

Вадим ҳайрон бўлиб.

— Ўзимам билмайман! — дея дўсти билан саломлашмасдан ҳам бошини ушлаганча диванга ўтирди Семён.

— Тушунтириброқ гапирсанг-чи! — деди унинг

ёнига келган Вадим.

— Менимча, — деди ёнидан сигарета олиб лабига

қистирган уй эгаси, — ҳамма нарсанинг расвоси чиқиб кетди. Иккита қаердаги итваччанинг “ ишини битириш” учун одамларимни жўнатдим. Биласанми, нима бўпти, менинг одамларимни ҳалиги гўдаклар мажаклаб кетишибди. Сени чақирганимдан кейин битта манжалақини сувда “чўмилтиргин” деб барзангидай бир йигитимга буюрсам... Итнинг боласи ана, ҳожатхонада қонига беланиб ётибди... Вадим Семённинг ер чизиб ўтирган одамларига

ўқрайиб қаради. Сўнг:

— Буюр, — деди дўстининг ёнига ўтириб, — буларни ўзим яхшилаб тарбиялаб қўяйин.

— Вера! — дея бўкирди Семён Вадимнинг ranига эътибор қилмай. — Ароқ опке! Ошхонада хўжайиннинг гапини эшитмай қолиб,

ажали тўрт кун олдин келиб қўйишидан қўрққанча қулоғини динг "қилиб турган ошпаз аёл патниснинг устига музлагкичнинг ичидаги арокдардан бирини олиб қўйди-да, Семённинг ёнига югурди. Ошхонадан шошилиб чиқаётганида эшик рахига урилиб кетиб, йиқилиб туш ишига сал қолди. Яхшики, буни Семён кўрмади. Йўқса, яхшигина “маош” эгаси бўлар эди. Икки дўст бир қадаҳдан бўшатишгач, Семён пича бўшашди ва Вадимни ташқарига таклиф қилди. Улар тўкин дастурхон тайёр бўлгунча яна бир

қадаҳдан ароқ ичишди. Суҳбат тезда қовушиб кетавермади. Семён Вадимнинг ёнида анчагина обрўсизланиб қолган эди. Буни Вадим ҳам сезиб турарди. Гарчи:

— Шунгаям хафа бўлиб ўтирибсанми? Ўтиб кетади тезда, эркаксан-у, қанчасидан эсон-омон ўтиб кетгансан, — дея Семённинг кўнглини кўтармоқчи бўлган эса-да, хаёлида “ Бунинг куни битибди. Тезрок отга қамчи босиб, ҳамма нарсага эга чиқиш керак” , деган ўй бор эди. Семён асабий қўл силтади. Сўнг хўрсиниб қўйдида, ароқдан қулқуллатиб қадаҳларга қуйди.

— Ичамиз, порлоқ келажак учун ичамиз, — деди у зўрма-зўраки илжайиб. Семён тез маст бўлиб қолди. У одатда унча-мунчага маст бўлмасди. Ҳамма вақт шишадошидан кейин кайфи ошарди. Бундан икки йил аввал худди мана шу Вадим билан ким кўп ичарига ўйнаганди. Ўшанда Семённинг бир ўзи накд уч ярим шишани бўшатган. Вадим эса учинчисини тугатиш арафасида қулаганди. Энди эса Вадим ҳеч нарса бўлмагандай ўтирибди-ю, Семён алжираб қолди. Бир ҳисобдан, бу алжираши ўзига фойда келтирди. У Анжела билан Рустамни бир ёқлик қилиш режасини айтмади улфатига. Семён ухлаб қолгач, йигитлари уни ётогига олиб бориб ётқизиб қўйишди. Вадим эса ширин ўйлар гирдобида уйига кетди. У уйига етиб борган ида н кейин одамларига Эдуард исмли маслаҳатчисини топиб келишларини буюрди. Бу яҳудий йигит Вадим билан ёшлигидан бирга ўсганди. У нимаики жиддий иш қилса, аввал, албатта, ундан маслаҳат сўрар ва шунга қараб режа тузарди. Мана, шунча вақтдан бери Эдуарднинг берган маслаҳатлари уни уялтириб қўйгани йўқ.

— Йўқламай қўйганингга ўзингга бошқа яҳудий топиб олгансанми, деб ўйлаб юрувдим, — деди Эдуард қучоғини очиб.

— Сендан ўтадиган жуҳуд ҳали туғилмаган бўлса керак, — деди Вадим ҳам қулочини ёйиб.

— Ҳаммаси зўр уларнинг. Лекин улар барибир жуҳудлик қилиб кетишади-да, — деди Эдуард Вадимнинг юзидан ўпаркан.

— Сени шунақа холислигинг учун яхши кўраман. Улар талай муддат латифа айтишиб, кулишиб ўтиришди. Кейин Вадим хаёл ида ги гапни айтди.

— Бу масала сен ўйлагандан бироз жиддийроқ, —

деди Эдуард бир нуқтага тикилиб. — Семён кўп нарсани кўрган тулкилардан. Осонлик билан уни бир чеккага чиқариб ташлашнинг ўзи бўлмайди. Ҳозирги унинг парокандалиги алдамчи ҳолат. Бироз кутиш керак. Агар ҳақиқатан ҳам четда кўринмас кучлари бўлмаса, ундан кейингина ҳаракатга тушиш керак. Лекин бу шунчалик сир тутилиши керакки, бошқа “авторитетлар” хитланиб қолмасин.

— Бунинг учун нима қилиш лозим, деб ўйлайсан?

— Демоқчиманки, одамларингсиз бир ўзинг уддалашинг керак. Йўқса, сиринг барибир очилади.

— Тушунарли, — деди Вадим ва ўрнидан туриб у ёкдан-бу ёққа юрди. У вақти етган бўлса тезда ҳаракатингни қилиб қол, деган гапни кутганди. Бироқ ундай бўлиб чиқмади. Шу боисдан Эдуарднинг гапларини тарозига солиб кўрди. Қандайига ўйламасин, маслаҳатчисининг гаплари босиб кетаверди. Аммо бу унга маъқул келмасди. Унинг ҳозирок, бориб Семён масаласини бир ёқли' қилгиси келарди. Аммо маслаҳатчисининг гапи... У гарчи Эдуарднинг маслаҳатларини жон қулоғи билан эшитса-да, доим унинг гапларига амал қилишдан олдин ўзининг миясида обдон “қориштириб” кўрарди. Шундан кейингина ишга киришарди. Одати шунақа эди.

— Сенга катта раҳмат, — дея суxбати якун бўлганлигини билдирди Вадим. Вадимни беш қўлидай яхши биладиган Эдуард гапи

ёқмаганлигини дарров сезди ва ўрнидан тураётиб:

— Албатта, менинг гапларим нисбий. Балки ҳақиқатан ҳам вазият пишиб етилгандир. Унинг ҳолатини яхшилаб чамалаб кўрай, ундан кейин сенга ўзим қўнғироқ қиламан, — деди. Бироқ унинг қўиғироғи ўша куни бўлмади. Вадим

у ҳақда унутиб қўйганди ҳатто. Чунки уй жиҳозлари ишлаб чиқарадиган корхонасини прокуратура ходимлари “босганлиги” ҳақидаги хабар келиб қолди. Бу корхонада номига маҳсулот ишлаб чиқариларди.

Шундаям тўқсон фоизи яроқсиз эди. Бироқ ўша “брак” маҳсулотлар бир кун ҳам омборда сағутаниб қолмасди. Тезда сотилиб кетарди. Я на чет элга. Чет элнинг ҳам Италия, Греция, Чехия каби Европа мамлакатларига. Албатта, бекордан-бекорга шунақа яроқсиз маҳсулотни хорижликлар сотиб олмасди. Бунинг сири бор эди. Бу сир шунчалик жўн эдики, оддийлиги сабаб ҳеч кимнинг назарига тушмаганди. Ҳатго ўша қийшиқ-қинғир шкафлар-у ошхона мебелларини ясайдиган пиёниста усталар ҳам шунақа яроқсиз маҳсулотларга тайёр бўлмасидан бурун буюртма бераётган хорижлик мижозларнинг устларидан кулишарди. Аммо улар ҳаддан зиёд кўп ишлатадиган елимларнинг таркибида нималар борлигини етти ухлаб тушларида ҳам кўрмасди. Қизиқ томони, одамдан баттар наркоманга айланиб қолган божхоначиларнинг итлари ҳам қуриб қотиб қолган елимда ўзларининг “нон”и борлигини билмасди. Прокуратура ходимлари Вадимни яхши танишарди. Унинг хорижга марихуана экспорт қилишидан ҳам хабардор эдилар.

Лекин айнан қандай қилиб бунинг уддасидан чиқаётганига ҳали-ҳануз жавоб топишолмаган эди.

— Хўш, хизмат, — деди Вадим ўзининг ҳар-ҳар замонда бир келиши учун шоҳона қилиб безатилган хонасида прокуратура ходимларини қабул қилар экан,

— биздан нима хизмат?

— Ўтган кварталда, — деди новча, озғин, мўйловли киши, — бошқа квартал дагига нисбатан икки баробар солиқ кам ўтказилган.

— Бунинг билан аввал солиқ ходимлари шугулланишар эди, шекилли. Бирданига сизлар келибсизлар, бу ерда бир ran борга ўхшайди, — деди кулиб Вадим.

— Қаерда шунақа деб ёзиб қўйилган экан? — деди

ҳалиги киши қовоғини уйиб.

— Ҳазиллашдим. Ҳазилни зилга буриб юбормангда. Ҳозир бухгалтерии чақириб айтаман. Жаримаси билан қўшиб ўтказиб беради, келишдикми? Энди сизларни қаттиқ ҳурмат қилганимиз боис, қолганларини ўзимиз ҳозирнинг ўзида амаллаб қўяқоламиз. Бу ran иккала прокуратура ходимига ҳам мойдай

ёқиб тушган эди. Лекин нимага энди Вадимдек одам дарров жон бериб қўя қолаётгани уларни таажжубга солаётган эди. — Биз сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар сифатини ҳам бир кўрмоқчи эдик. Ҳар қалай, чет элга “ Россияда ишлаб чиқарилган” деган маълумот билан кетади, — деди бироз жиддийлиги ортга чекинган новча одам.

— Ҳозир ярим тайёр маҳсулотларгина бор, бундан

сифатни аниқлаш, менимча, бироз оғирроқ.

— Шундай бўлса-да, бир кўрайлик. Ноилож қолган Вадим меҳмонларни устахонага ўзи

бошлаб борди. Вадим билан кўришаётган маҳалдагина бир оғиз сўз айтган, шеригига нисбатан анча ёш кўринадиган текширувчи қшш қотмаган елимга тикилиб қолди. Буни кўрган Вадимнинг кўзи ўйнаб кетди. Ва йигитларига имо қилди. Уста кийимидаги, иккита барзангидай йигит текширувчилшнг ёнига келди.

— Бирорта ёрдам керакмасми? — дея сўради улардан бири.

— Ғалати ҳиди бор экан, — деди текширувчи, —менинг бобом дурадгор ўтган. Ишхонасига кўп борганман. Елимларни бир-биридан яхши ажратаман. Лекин бунақа ҳидлисини ҳечам кўрмаган эдим.

— Бу Мексикадан келтирилади. Сизнинг отангиз совет даврида дурадгорлик қилган бўлса керак. У пайтлари фақат ўзимизнинг елимлар ишлатилар эди,

— деди Вадим унинг ёнига бориб.

— Бўлиши мумкин-у, барибир ғалати экан.

— Сиз елимнинг сифатини билмоқчимисиз ёки

бизнинг маҳсулотларнинг? — деди Вадим аччиқланиб.

— Начора, — дея гапга аралашди новча прокуратура ходими, — тайёр маҳсулот йўқ экан. Тайёр бўлганида келиб қўяқоламиз.

— Ўзларинг биласизлар, — дея Вадим уларга қўл

силтаб устахонадан чиқиб кетди. У хонасига борди-да, дарров ёнига учта йигитни

чақириб, “ Булар бир нарсанинг исини олганга ўхшайди. Киллер ёлланглар. Эртага пешингача иккови ҳам “тинчитилсин”. Лекин бугун тирик юриши шарт” , деган буйруқ берди. Дарҳақиқат, ёш терговчининг миясига “Елимнинг таркиби текшириб кўрилса, бирон нарса чиқиб қолар” , деган ўй келган эди. Аслида, уларнинг мақсади солиқлар эмасди. Мебеллар сифати ҳам уларни қизиқтирмасди. Прокуратура ходимларини Семённинг наркотик моддаларни қандай қилиб четга чиқараётганлиги қизиқтирарди. Шунга яраша ўзларига тегиши мумкин бўлган улуш

миқдорини ошириб олишмоқчи эдилар. Чунки буларга ҳеч ким “ Бориб фалончининг наркотик модда сотаётганини аникдаб келинглар” , деб айтмаганди. Улар Вадимни наркотика экспортига алоқаси бор, деб гумон қилишарди, холос. Лекин юқорида айтганимиздек, қандай усулда экспорт амалга оширилишидан бехабар эдилар. Текширувчилар кетгач тезда елимлар бошқа жойга

олиб кетилиши, ярим тайёр маҳсулотлар эса ёқиб юборилиши тўғрисида Вадим буйруқ берди. Бу ишларнинг ҳаммасини бажариб бўлганидан кейингина у Семённи “ўйин”дан чиқариб ташлаш режасини туза бошлади. Икки соат мобайнида тинимсиз чекди, у ёкдан-бу ёққа бориб келди. Шунчалик хаёлга берилиб кетгандики, ҳатто калта юбка кийган, оёқлари узун, баданини кўз-кўзлаш учун юпқа, тор кийим кийиб олган ўн саккиз ёшли, малласоч, сулув “дугона”си Татьяна кириб келганини ҳам сезмай қолди. — Менинг жоним нимадан бунчалик безовта бўлиб

қолди? — дея Татьяна Вадимнинг ёнига бориб, елкасига осилди. Шундагина Вадимнинг хаёли жойига келди. Ва қувониб кетди.

— Жуда вақтида келдинг-да, — деди у қиздан бўса

олар экан, — диққатим шунчалик ошиб кетган эдики, кўнгилга яқин биронта одам ни қўмсаб тургандим.

— Мени эса хаёлингга ҳам келтирмагансан. Агар

ёнингга ўзим қидириб келмаганимда, эсламасдинг ҳам. Тўғрими, жоним?

— Сиқилардим. Менга нима етишмаётганлигини

ўйлардим. Кейин сени эслардим ва тезда ёнимга чақирган бўлардим. Ахир ҳозир менга сен етишмаётганлигингни сезиб турибман.

— Балки хотининг етишмаётгандир, — деди жилмайиб Татьяна ва иккала қўлини Вадимнинг бўйнидан ўтказиб қучоқлади.

— Оҳ, менинг қадрдон севгилим! Улар талай муддат шундай тур га нл ар и дан кейин

Татьяна секин сиргалиб чикди-да:

— Дала ҳовлингга таклиф қилмаганингга ҳам анча

вақт бўлиб кетди, одамни зериктириб қўйдинг, — деди ноз билан.

— Ишим қанчалик кўплигини билсанг эди, бу саволни бермасдинг. Мен сенга ажойиб сюрприз тайёрламоқчиман, — деди Вадим ва ўзини диванга ташлаб, қўлини икки ёнга ёзди.

— Қанақа сюрприз экан? — дея югургилаб унинг қучоғига кирди Татьяна.

— Айтмайман. Айтсам, қизиғи қолмайди. Ҳозир

сен менга муаммоларни унутишимга ёрдам бер. Ундан кейин бир-иккита ишларимни битираман, — деди Вадим қизнинг сочидан силаб.

— Ҳар доим шунақа, — дея тескари ўгирилиб

олди Татьяна, — ишингни битирасан-у, кейин мен керак бўлмай қоламан.

— Эркакларнинг ишига аёлларни аралаштиришни

ёқтирмаслигимни яхши биласан-ку. Ўзингга тегишлисини олгин-да, жим бўл. Йўқса, умрингда кўрмаган сюрприздан ҳам қуруқ қоласан. Вадимнинг мутлақо жиддий гапираётганлигини

сезган Татьяна яна ўгирилиб, эркакни қучди.

— Дарров мендан хафа бўлдингми? Энди ҳечам

ишингга аралашмаганим бўлсин. Икки соатлик дам олишдан сўнг чўмилиб чиққан Вадимнинг хаёли га ғаройиб ўй келиб қолди. Ва кафтларини бир-бирига уриб ишқалади. “Ана энди ҳамма

ишлар жойида бўлади” , — дея ўзига-ўзи гапирди у.

* * *

Маргарита қочиб кетганидан кейин Семён на уйга

сигди, на ҳовлига. Тинимсиз пиво ичди, сигарета чекди. Бўралатиб сўкинди. Лекин кимни сўкаётганлигини ўзи ҳам билмасди. Кейин уйига кирди-да, диванга чўзилганча ухлаб қолди. Орадан икки соат ўтгандан кейин уйғонди. Бироқ калласини кўтармасдан -ўйланиб ётди. “ Вадимнинг олди да анча обрўйим тушиб қолди. Ўзиям устимдан роса кулган бўлса керак. Балки бошқа нарсалар ҳам хаёлига келгандир. Майли, нима деб ўйласа ўйласин, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Иккита бола билан битта макиён чангалимдан омон чиқиб кетди, холос. Барибир ҳеч қайсиси узоққа кетолмайди. Қўлимга тушади. Ана ундан кейин ҳисоб-китоб мутлақо бошқача бўлади”, дея хаёлидан ўтказди у ва чиройи очилиб ўрнидан турди. Хўжайиннинг кайфияти яхшилигини кўрган тансоқчилару қолган барча хизматкорлар енгил нафас олишди. Семён муздай сувда яхшилаб ювиниб олганидан

кейин аввал ёнига барча тансоқчиларни йиғди. Ҳаммасига бирма-бир бошдан-оёқ кулиб қараб чикди, елкаларига қоқди. Сўнг ўша машҳур ўқрайиши юзида акс этди-ю, тансоқчиларнинг оёқларига титроқ кирди.

— Мен сизларнинг ҳаммаларингга ишонганим боис

атрофимга йиққанман. Қорниларингни тўйғазаяпман. Кийинтираяпман. Олдимга келганингда, кўпчилигингнинг уйинг ҳам йўқ эди. Ҳозир бор. Бўлгандаям, шоҳона. Лекин эшакнинг ортиқча семириб кетиши эгасига малоллик олиб келаркан. Ана, учтанг бунга мисол. Менинг буйруғим бажарилмай қолганлиги ўз йўлига, ит, ҳеч қурса ўзинг тирик қол. Одам шунчалигам латта бўладими?.. Хуллас, сизларга айтмоқчи бўлганим, кимда-ким менинг буйруғимни бажаришга “дух”и етмаса, марҳамат, ҳозирдан қорасини кўрсатмасин менга. Агар шу ерда қолишни ният қиладиган бўлсанглар, ҳар битта бажарилмаган буйрук, учун нафақат ўзларингнинг жонларинг билан, балки, бутун уруғ-аймоғингнинг жони билан ҳам жавоб берасанлар. Укдиларингми?! — деди Семён сўзини ниҳоялаб. Бу гаплардан кейин кўпчиликнинг кўнглида кетиш истаги пайдо бўлди. Аммо бу истакни амалга оширишнинг мутлақо имкони йўқлигини ҳаммаси

биларди. Шу боиски, барчаси бошларини эгганича: “Тушундик” , дея жавоб қайтаришди. Шундан кейин Семён бошқа уй хизматчиларини

йиғиб, уларга ҳам ўзининг “игна”сини суқиб олди. Барчанинг бирдек тобелигини ўз кўзи билан кўрганидан кейин Семён: “Сал енгил тортсам керак” , деб ўйлаган эди. Йўқ, барибир кўнгли жойига тушавермади. Нимадандир безовталанарди у. Лекин ўша безовта қилаётган нарса нима эканлигини излаб топол масди. Бироз ўтганидан кейин эса топди. Бу Анжеланинг ёнида йўқпиги эди. У қайси буюмга қарамасин, ҳаммаси Анжелани эслатаверди. Шунда Семён “Аччиқни аччиқ кесар” мақолига амал қилиб, йигитларидан бирига ёшгина, ниҳоятда гўзал қиз топиб келишни буюрди ҳамда диванга ўтирди-ю, кўзини юмди. Бир соатга яқин вақт ўтганидан кейин буйруқни

бажаришга кетган йигит ниҳоятда соҳибжамол бир қизни етаклаб келди. Уни кўриб Семённинг юзида табассум пайдо бўлди.

— Юр, — деди бирдан қизнинг қўлидан ушлаб, ётоғи томон етаклар экан.

— Қаёққа? — деди жилмайиб турган сариқ сочли

гўзал.

— Сенга бир нарса кўрсатаман. Қиз индамайгина унинг орқасидан эргашди. Улар ётоққа киришганларидан кейин Семён қизга обдон тикилди. Худди маймунни томоша қилаётган одамдай ҳали

у ёғидан ўтиб қаради, ҳали бу ёғидан.

— Исминг нима? — дея сўради ниҳоят томоша

жонига текканидан кейин.

— Оля, — жавоб қилди қиз Семённинг қилиғидан бироз қизариб.

— Яхши. Неча ёшдасан?

— Ўн еттида.

— Бунисиям яхши. Ҳамма томонлама мос келасан. Қани, Оля, бир ечиниб юбор-чи! К,из Семённинг саволларидан буткул довдираб қолганди. Қалтираганча аввал юбкасини, сўнг коф тасини ечди. Кейин рўпарасидаги эркакка қараб тураверди. Эркак эса яна бояги аҳволда уни томоша қилиб чиқ/ди. Сўнфа стол тортмасидан пичоқ олдида, қизга яқинлашиб келди. Оля унинг қўлидаги пичоқни кўриб адойи тамом бўлди. Кўзидан ёш оқа бошлади. Семён эса ҳеч бир шошилмасдан унинг устида қолган “латта-путталар”нинг ипларини астасекинлик билан кесиб ташлади.

— Энди ёт! — деди Семён паст, аммо таҳдидли овозда. Буткул жони ҳалқумига келган қиз қўрқаписа орқасига тисарилиб, икки кишилик каравотга ўтирди.

— Ақлли қиз экансан, — деди эркак пичоқни

ўқталган кўйи Оляга яқинлашиб.

— Керакмас! — деди қиз кўзидан ёши дув-дув оқиб.

— Керак! — деди Семён вишиллаб ва зарб билан пичоқни осмонга кўтарган эди:

— А-а-а! — дея бақириб юборган қиз бир думалаб

тўшакнинг нариги бошига ўтиб кетди. Семён бирдан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.

— Зўр бўлди! — деди у пичоқни орқасига отиб

юбориб, — менга сенинг қилиқларинг ёкди. Агар қочмаганингда, сени чавақлаб ташлаган бўлардим. Энди кийимларингни кий-да, менинг ёнимга ўтир. Мен сен билан узоқ суҳбатлашмоқчиман. Қиз тезда унинг айтганини бажарди. Семён қизнинг сочини силаганча анча вақт ўтирди. Сўнг:

— Эркаклар билан юрганмисан? — дея сўради Олядан.

К,из бошини қимирлатиб “Ҳа” ишорасини қилди.

— Кўпи биланми?

— Йўқ, иккитаси билан. Бири мен тўққизинчида ўқиётганимда алдаб қўйган. Иккинчисини эса ёқтириб қолгандим, — деди қиз мунгли овозда.

— Ҳозир у қаерда?

— Билмайман.

— Индамай қолавердингми?

— Нимаям қилардим? Катта шаҳарнинг қайси бурчагидан излайман уни?

— Менам йўқотиб қўйдим. Осонгина. Яна ўз қўлим

билан, — деди энди Семён сўлиш олиб, — ўзимнинг аблаҳлигим сабаб бўлди ҳаммасига. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб гураркан. Оля, сен унинг ўрнини босоласанми?

— Билмадим, — деди қиз ерга қараб.

— Менга турмушга чиқсанг, биласанми, қандай яшайсан? Билмайсан.

— Орзуларим нима бўлади?

— Қанақа орзу? — деди кулиб Семён. — Орзуга бало борми? Ўзи нимани орзу қилгандинг?

— Актриса бўлишни. Ундан кейин модельер бўлардим.

— Агар мен бир марта куф-суф қилсам, бир ҳафтага қолмасдан Россия сени танийдиган бўлади.

— Ростданми?! — деди қувончи ичига сигмай Оля.

— Лекин мен куф-суф қилмайман-да. Мен сендақаларга умуман ишонмайман-да. Мен Анжелага ишонардим. У куч ада тўғри келган одам “юр” , деса кетавермасди. Албатта, авваллари. Ҳозир бўлса уям кетади. Сен бўлсанг, ҳали йигирмага ҳам кирмасдан эркакларнинг олди га тушиб олиб югуряцсан. Айт, шу инсофданми? Инсофдан эмас. Сен югурмаслигинг керак эди. Сен мен юборган одамнинг юзига тупуришинг керак эди. Ўшанда мен сенга ишонган бўлардим. Севиб эркалардим. Афсус, энди ундай қилолмайман. Ҳаққим йуқ. Кўрдингми, дарров қанча гуноҳларга ботиб қолдинг! — деди Семён. У гапирган сайин асабийлашаётган, гаплари кескинлашаётган эди. Худди об-ҳавога ўхшаб бирдан бир юз саксон даражага ўзгариб кетаётган эркакнинг муддаоси нима эканлигига Оля тушунмаётганди. Қўрқув уни я на ўз исканжасига олди.

— Энди кет, — деди Семён, — сен мен ўйлаган қизлардан эмас экансан. Оля ўрнидан сакраб турди-да, шошилганча эшик томонга йўналди. У чиқиб кетгач,

Семён чўзилиб ётди-да, Анжелани, уни илк бор учратганини хаёл сурди. Шу пайтгача у: “ Биронта одамни ҳам севмайман”, дея ўйлар эди. Ҳозир эса ҳақиқатан ҳам Анжеласиз яшолмаслигига амин бўлди. У орадан икки соат ўтиб пастга тушдш Тўртта

йигитини чақириб, уларга зудлик билан Ўзбекистонга учишларини ва Рустам билан Анжелани топишларини, ўша ёқнинг ўзидаёқ Анжелани ерга кўмишларини, Рустам ни эса оёгини ерга теккизмасдан олиб келишларини буюрди.

* * *

Бўрибой чол уйга кирганидан кейин юраги чим

этди. У бирдан қўлини кўкраги устига қўйди. “Шу пайтгача, — дея хаёлидан ўтказди у, — чидаб келдинг. Энди ўйинингни бошладингми? Яна озгина шошмай тур. Мен болам ни бир кўрай, кейин ишламай қолсанг ҳам майлига”. Унинг боши ҳам айлангандай бўлди. Шу боис, секин кўрпачага ўтирди. Ва ҳар эҳтимолга қарши, калимасини қайтарди. Кампир чоли уйга кириб кетган идан кейин унинг

орқасидан қараб қолган эди. Шу боис, у чолининг кўкрагини ушлаганча ўтираётганини дераза ойнаси орқали кўрди.

— Равшан! — дея бирдан бақирди ўзининг уйи

томон кетаётган ўғлига, — чоп, отангнинг орқасидан бор. Бир нима бўп қолганга ўхшайди! Равшан жойида тўхтаб, бироз гарангсиб турди-да,

кейин отаси кирган уйга югурди. У уйга кириб борганида, Бўрибой чол кўкрагини ушлаганча шифтга қараб ётарди.

— Ота, сизга нима бўлди? — деди Равшан шошиб.

— Озгина, — деди Бўрибой чол, унинг овози ниҳоятда нимжон чикди, — тобим қочганга ўхшайди. Дўхтир-пўхтир чақирмасанг бўлмайдиганга ўхшайди. Укангни кўрсам армоним йўқ эди. Равшаннинг юраги орқасига тортиб кетди. У бирдан отасининг ёнига чўккалаб ўтирди.

— Ота, — деди

O‘xshash hikoyalar