tungi.ru

Tuzoq 10 (kamolov)

- Ундан кейин у сени ўлдирарди. Ёлғиз меросхўринг мен бўлардим. Ҳамма мол-мулкингни ўзимнинг номимга ўтказиб олганимдан кейин қайтадан унга турмушга чиқардим. Оқибатда, пулларингнинг бари унинг қўлига ўтиб қолар эди.

— Тушунарли, — деди Рустам ва музлаткичнинг

ёнига бориб ароқ шишасини олди-да, қулқиллатиб қадаҳга қуйди ва уни бир кўтаришда бўшатди, — мақсадларингга бир қадам қолганида нега булардан мени огоҳ қилдинг? — дея у лабини қўли билан артди.

- Мен сени биринчи кўрганимдаёқ севиб қолгандим. Шу боисдан ҳам унинг таклифига рози бўлдим. Ҳамма айтганларини бекаму кўст бажардим. Мақсадим сенга етишиш эди, холос.

— Ундан кейин Семённинг ихтиёрига топширармидинг?

— Йўқ, йўқ! Сен билан Америкага кетиб қолардим, ишон менга, боламиз ҳаққи-ҳурмати! — дея Анжела қорнини ушлади.

— Боланинг мендан бўлганлигига ишончинг комилми? — дея сўради Рустам.

— Яқин бир ой ичида Семённинг ёнига ҳам йўлаган эмасман. Бу сенинг боланг. Фақат сен бунга оталик қилоласан!

— Буям навбатдаги ўйинлардан бири бўлмаслигига ким кафолат беролади? Эртага Семёнга бўлган хиёнат менга ҳам такрорланмайдими? — деди баттар ғазабланиб кетган Рустам.

— Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмайман. Мен Семённи умуман севмаганман. Агар сен учрамаганингда қалбимда муҳаббат туйғулари уйгонмасдан ўтиб кетган бўлардим.

— Энди нима қилмоқчисан?

— Билмайман. Такдирим сенинг қўлингда. Истасанг, xозирнинг ўзида xайдаб юбор. Истасанг, хотин қилиб ол! Рустамнинг бутунлай боши қотиб қолган, нима қиларини билмас, хоманинг ичида у ёқдан-бу ёққа бориб келарди. Анжеланинг ҳомиладорлигини эшитгандан кейин пайдо бўлган хурсандчиликдан асар ҳам қолмаган эди.

— Майли, — деди у чуқур хўрсиниш билан, —ҳозир бирон нима деёлмайман. Ишларимиз ҳал бўлаверсин-чи, ундан кейин ўйлаб кўраман.

— Рустам, илтимос, менга ишон. Мен сенинг қулинг бўлишга ҳам тайёрман.

— Айтдим-ку, ҳамма нарсани кейин гаплашиб оламиз, унгача ўйлаб кўришим керак. Улар эртасига ҳам, ундан кейин ҳам бир-бири билан аввалгидек яқин бўлишолмади. Анжела Рустамни олдингидек эрталаб уйғониши билан ўпиб қўяр, уст-бошини бир сидра кўрикдан ўтказар эди. Аммо Рустам ўзини олиб қочарди. Ётганларида ҳам Анжеланинг яқинига йўламасди. Ниҳоят орадан тўрт кун ўтганидан кейин милиция бошқармаси бошлиги табассум билан уларни қидириб келди. Рустам уни кўриши билан қувониб кетди. Зеро, табассум ортида хушхабар ётар эди.

— Табриклайман, — деди капитан Рустамнинг қўлини маҳкам сиқиб, — ота-онангиз топилди. Унинг нима деганлигини билиш мақсадида капитан билан бирга келган таржимонга қаради. У ўта бир юмшокдик, худди америкаликлардек табассум билан бошқарма бошлигининг гапини таржима қилди.

— Ура! — деганча Рустам ўзини осмонга отди. Хурсандчилигидан капитанни қучоқлади. Сўнгра Анжелани ўпди.

— Кетдик! — деди у ҳайқириб, — ҳозироқ борамиз. Ортиқ бир дақиқа ҳам кутмаймиз.

— Ташқарида машина кутиб турибди, — деди капитан.

— Анжела, нега қараб турибсан?! Тезроқ кийинмайсанми?!Ташқаридаги милиция машинасини кўрганидан

кейин Рустам таржимонга қараб:

— Полиция машинасида бормаймиз, — деди. Унинг гапини таржимон орқали тушунган бошқарма бошлиги кулди. Ва таржимонга:

— Айтиб қўйинг, бу машинада йўли анча яқинроқ бўлади, — деди. Улар машинага ўтираётганларида Анжела ўзига таниш бўлган иккита йигит қараб турганлигини пайқади. Кузатаётганларни яхшилаб кўриб олиш учун шунча ҳаракат қилмасин, имкони бўлмади. Машина тезлашиб кетди. Бирдан жувоннинг кўнглига ғулғула оралади. У кўчаларни томоша қилиб кетаётганга

ўхшарди-ю, бироқ хаёлида анави икки нусха эди. “Наҳотки, — дея ўйлар эди у,

— Семён бизнинг ортимиздан одам юборган бўлса? Демак, у менга бутунлай ишонмай қўйган... Ишончини Москванинг ўзидаёқ йўқотгани кўриниб турганди... Балки анави йигитлар шунчаки кўзимга таниш туйилгандир. Ахир одам одамга ўхшайди-ку... Рустамга айтсамми? Йўқ, яхшиси, айтмаганим маъқул. Шундай кайфиятини бузиб қўяман” . Елиб бораётган машина деразасидан Рустам ташқарини кузатиб борар, ўзини қизиқтирган нарсаларни ора-чора таржимондан сўраб қўярди.

Ярим соатга яқин вақт ўтганидан кейин уларнинг машинасини қоп-қора “Мерседес” қувиб ўтди.

— Жа ўпкаси йўқ одамга ўхшайди, — деди ҳайдовчи унинг ортидан қараркан.

— Бир жойга бориб қарсиллатиб уради, ундан кейин ўпкаси жойига тушади-да, — деди унинг ёнида кетаётган таржимон. Бу машинани кўрган Анжеланинг эса юраги шиг

этиб кетди. “ Боягилар ортимиздан тушганга ўхшайди” , дея ўйлади у ва Рустамга қараб қўйди. Рустам унинг безовталигини дарров сезиб:

— Тинчликми? — дея сўради.

— Тинчлик, — деди Анжела жилмайиб, — бироз кўнглим айнигандай бўлди.

— Машинани тўхтатсинми?

— Йўқ, жойига тушди. Ҳозир ойнани бироз очиб оламан. Ундан ҳам яхши бўлиб кетади, — деди Анжела.

* * *

Семён Ўзбекистондан қўнғироқ бўлишини кутаётганди. Шу боис жажжигина қўл телефонини маҳкам сиқимлаганча уйини таъмирлаётган усталарнингишини кузатаётган кишидай ҳовлида у ёқдан-бу ёққа бемақсад юрар эди. Ниҳоят, телефон жиринглади. Семён шошиб қолганидан, ким қўнғироқ қилаётганлигига ҳам қарамасдан, телефон тугмачасини босиб, қулоғига тутди.

— Бизнинг биродаримиз сот-саломатмилар? — деган овоз келди телефондан. Бу Вадим эди. Семённинг афти буришди.

— Сен ҳол сўрамасанг, бошқа сўрайдиган қолмади. Ўтирибман ўзимнинг ёгимга ўзим қоврилиб. Соғлиқ бўлса... шугина ҳозирча панд бераётгани йўқ, — деди Семён чуқур хўрсиниб. Семён бу гапларни атайлабдан азбаройи Вадимнинг ўзига нисбатан муносабатини аникдаб олиш мақсадида айтди.

— Арзимаган нарсага бошингни оғритиб нима қиласан, ундан кўра, менинг дачамга кел. Бир айш қиламиз. Ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасан, —

деди қувноқ овозда Вадим. “Жа хурсанд кўринади. Бунинг тагида бир ran бор. Олдига борсам, у мени ерга уриб мақтанади ёки ишимга бошини суқади. Ахир Рустамнинг қай даражада бой эканлиги унга ҳам маълум. Шунча бойликни кўрган олғир қуруқ тамшаниш билан чекланиб қолмаса керак. Албатта, у ҳам ниманидир ният қилган бўлиши тайин. Вой, айёр-эй, келиб-келиб мени лақиллатмоқчимисан ҳали! Чучварани хом санабсан. Мен баъзи бировларга ўхшаб оғзидаги ошини олдириб қўядиган аҳмоқ эмасман'", дея хаёлидан ўзказди Семён.

— Вадим, боролмасам керак. Баъзи ишларим бор. Шуларни охиригача етказмай туриб, бирон жойга чиқол майма н. Вадим Семённинг гапидан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди-да:

— Қизиқсан-а, бир хил пайтлари сени умуман тушунмай қоламан, — деди кўтаринки оҳангда. — Нима қиласан кераксиз нарсаларга бошингни огритиб? Ўша ишларингни телефон орқали бажарсанг ҳам бўлади-ку. Мундоқ соғлиғингни ҳам ўйласангчи. Сенга мен дўстман. Демак, соғлиғинг тўғрисида қайғуришим шарт. Гап шу, бугун кечга менинг дачамга етиб кел! Шундай дея Вадим телефонини ўчириб қўйди.

— Жа ҳозир кўнглимга маишат сигади-да, — деди Семён ўзига-ўзи. Орадан бироз вақт ўтиб, яна телефон “сайраб"

қолди. Бу сафар у аввал ким қўнғироқ қилаётганига қаради. Ўзи неча соатдан бери иитиқ бўлиб кутаётган рақамлар телефонида ёзилганини кўриб, бирдан юзи ёришди.

— Хўжайин, — деган таниш овоз келди телефондан, — биз улар яшаётган меҳмонхонани топдик. Ўзларини ҳам кўрдик. Нима қилайлик, ишни бирдан бошлайверайликми?

— Вазиятга қаранглар, агар иш бошлаш имкони бўлса, тезроқ ҳамма нарсани ҳал қилиб, ортларингга қайтинглар. Агар вазият қалтис бўлса, кутинглар. Аммо уларни бир дақиқа бўлсин, кўздан қочирманглар, — дея кўрсатма берди Семён. У хурсанд бўлганидан, хизматкор аёлга пиво олиб

келишни буюрди. Бир қултум тахир суюкдикдан ичганидан кейин:

“ Вадимнинг олдига ҳақиқатан ҳам

боришим керакка ўхшайди. Нима деган такдирдаям, мен унинг гапига қулоқ соладиган одаммасман-у, лекин сал кўнгилни ёзиб келганим қолади. Баҳонада Анжела бироз ёлимдан кўтарилади", деган қарорга келди у. Сўнг икки йигитига машинани тайёрлашни буюриб, ўзи кийиниш учун хонасига кириб кетди. Кутилган пайтдан анча барвақт Семённинг кириб

келиши Вадимни таажжублантирди. Лекин у буни билдирмаслик учун, дўстини қучоқ очиб кутиб олди.

— Ўзинг ўлиб ўтирган экансан-у, яна менга ноз қилишингга ўлайинми, демоқчимисан? — деди Семён қадрдонини багрига босиб.

— Агар шундай десант, минг карра ҳақ бўлиб чиқасан. Уйда гарангсиб нима қиларимни билмай ўтирган эдим. Ўзиям кўнглимдаги гапни топиб айтдинг.

— Келганингдан хурсандман. Асабий ишлаганидан кейин одам дам ҳам олиши керак-да. Қачонгача мияни эговлашдан нарига ўтмаймиз. Қани, стол га юр. Сен учун алоҳида тайёргарлик қилиб қўйибман. Улар олдиндан махсус ҳозирлаб қўйилган стол атрофига ўтирганларидан кейин оёкдари узун, деярли қип-яланғоч иккита қиз ниҳоятда ноз билан қадам ташлаб келишди-да, икки эркакнинг ёнгинасига ўтиришиб, бараварига уларнинг юзларидан ўпишди.

— Кириш қисми даҳшат, давоми ўлдириб ташласа керак! — дея хандон отиб кулди Семён.

— Махсус тайёрланган, сенинг ташрифинг шарафига! — деди мийигида кулиб Вадим.

— Ол-а! Мен ким бўлибманки, ташриф буюрсам. Мен келаман. Кичкина одамлар ҳар доим келишга маҳкум.

— Камтарлик қилма, сенинг ҳам фақат ўзинггагина бўйсунадиган давлатинг бор.

— Қўй бунақа сафсаталарни, менинг давлат-павлатга алоқам йўқ. Ундан кўра арокдан қуй, манави офатижонлар

билан бир маишат қилайлик, — дея Семён ёнидаги оппоққина, сариқ сочли гўзалнинг лабидан бўса олди.

— Воҳ, воҳ. Мазасини қара. Ўткирлигидан лабинг куйиб кетади-я.

Вадим Семёнга ароқ қуйиб узатди-да, атрофга бир аланглаб олди. Уни озгина ҳаяжон босаётган эди. Бироқ буни Семён сезмас, у ёнидаги қизнинг исмини аникдаш билан овора эди. Шу боис қадаҳни олдида, столга қўйиб қуйди. Вадим ўзига ҳам ароқ қуйгач:

— Қани, олдик, мана шу гўзаллар учун ичамиз.

Улар бор экан, ҳаётимиз мунаввар, — деди жилмайишга уриниб.

— Буларга-чи? — деди Семён қизларни кўрсатиб.

— Биз ичамиз-у, булар тамшаниб тураверишадими? Йўқ, бунақаси кетмайди, манавини ол, Вадим қурумсокдик қилгани билан, менинг багрим кенг, — деб у қўлидаги қадаҳни ёнидаги сулувга узатди. Қиз Вадим га қараб қуйди. Худди шу лаҳзада эркак унга “олма” , дегандек бошини чайқади.

— Йўқ, йўқ, — деди қиз ноз билан, — ҳар ким ўзининг насибасини ичсин. Менга Вадим бошқа қуйиб беради. Ундан кейин, мен шампан виносини кўпроқ ёқтираман. Семённинг бирдан қайсарлиги тутиб кетди.

— Шу пайтгача ҳеч ким менинг қўлимни қайтармаган. Аввал мен узатган ароқни ичасан, кейин шампан виносидан ўзим қуйиб бераман, — деди у. Ноилож қолган қиз унинг қўлидаги қадаҳни олди. Вадим Семёнга бошқа қадаҳга ароқ қуйиб узатди-да, ёнида ўзига суйкалиб ўтирган Танянинг сонини силаш баҳонасида унинг трусигига қистирилган тўппончани ушлаб қўйди.

— Унда бараварига кўтарайлик. Томоғам тақиллаб

кетди, — дея таклиф қилди Вадим. Семён бир кўтаришда қадаҳини бўшатди. Вадим

билан Таня ҳам шундай қилишди, аммо Семённинг ёнидаги Ира ҳеч кимга билдирмасдан қадаҳидаги ароқни пастга тўкиб юборди-да, газакка қўл узатди. Базм борган сари қизий бошлади, бунга сайин Вадим асабийлашиб бораверди. Шу боисдан xам , гарчи ҳаво унчалик иссиқ бўлмаса-да, ғарқ терга ботди. Шундан кейингина Семён ундаги ўзгаришга эътибор қилди.

— Сенга нима бўлаяпти, оғайни, жиққа терга ботиб кетдинг? Ёки ёнингдаги офатижоннинг тафти шунчалик баландми? — деди бошқа нарсани хаёл ига келтирмаган Семён.

— Ҳозир сенинг ёнингга ўтса, сенам сувга тушган мушукдай бўлиб қоласан, — деди Вадим нокулайликдан осонлик билан чиқиб кетганидан хурсанд бўлиб, ёнидаги сулувга и шора қил аркан.

— Қани, Таняхон, бизни ҳам бир куйдириб ташла-чи, — деди кулиб Семён. Таня Вадимнинг лабидан бўса олди-да, ўрнидан туриб келиб Семённи ҳам ўпди. Икки жувон икки томонидан қучоКгЛаб, вужудини оҳиста сийпалай бошлагач, бутунлай ҳирсга берилган Семён:

— Ресторанингнинг алоҳида хонаси йўқми? — деди

Вадим га қарата.

— Бўлганда қандоқ, — деб Вадим ортига бурилдида, йигитларидан бирини ёнига чақириб, тезда бассейнни тайёрлашларини буюрди. Унинг гапини эшитиб Семён бурнини жийирди:

— Барака топгур, бассейнга улгурамиз, аввал нафсни қондириб олайлик.

— Бассейн тайёр бўлгунча, бу “қушчалар'’ сени адойи тамом қилишади. Қани, юринглар-чи, — дея Вадим ўрнидан турди. Улар чақчақлашиб уй ичига киришди. Вадим иккинчи қаватдаги эшиги кўриниб турган хонани кўрсатди-да:

— Шу ерга чиқинглар, — деди. Бу хонани қизлар яхши билишарди, бироқ Семён илк маротаба кўриши эди. Семён ўзи айтганидай, нафсини қондириб чиққунча бир соатдан мўлроқ вақт ўтди. Шундан сўнг улар бассейнга киришди. Бу ерда ҳам усти турли хил тансиқ таомлардан тортиб ичкиликларгача тўлдирилган стол бор эди. Шу ерда Вадим мақсадига етди.У Семён сувга ўзини ташлаб, талай муддат сузиб чиққанидан кейин унинг қулига ароқ тула қадаҳ тутқазди. Бу сафар Семён қадаҳини Иранинг кулига тутқазмасдан, ҳар хил хаёлларга бормасдан, бир кўтаришда бушатди-ю, бирдан ранги гезариб кетди. Кейин хириллаб томогини ушлаганча қайтадан сувга кулади. Вадим жасадга бироз қараб турди-да, кейин йигитларини чақириб, уни сувдан чиқариб олиб, ўрмоннинг ичига кўмиб ташлашни, унгача Семённинг ўзи билан бирга келган одамларини бир ёкуш қилишни буюрди. Ўзи эса қизлар билан ишрат қилиш учун иккинчи қаватга кўтарилди. Соат тунги ўн иккиларга яқинлашиб қолганида, Семённинг уй қоровули хўжайиннинг машинасини кўриб, дарвозани очди. Ҳовлига кириб келган машинанинг ичидан Семён тушмагач, келгувчиларга ҳайрон бўлиб қараб турганида, Вадимнинг икки йигити унга бирдан Тўппончаларини ўқталиб:

— Жойингдан қимирласанг ўлдирамиз! — дейишди. Вадим эгасиз қолган уйга худди ўзининг уйига

киргандай бемалол кириб борди. Тансоқчилар рухсатсиз кириб келаётган одамни тўхтатмоқчи бўлиб, унинг олдига чиқишди-ю, Вадимнинг орқасидан келаётган йигитларнинг қўлларидаги тўппончаларини кўриб, бирдан жойларида тўхташди.

— Афсус, —деди диванга бориб ўтирган Вадим, — бахтсиз ҳодиса туфайли Семён оламдан кўз юмди. Ўлаётиб, уйига эгалик қилишни менга васият қилиб кетди. Сизлар ҳам васиятга тўлиқ амал қилиб, менинг йигитларим қаторига кушилишларинг керак. Йўқса, васиятни бузган одамни мен кечирмайман! Семённинг тансоқчилари вазиятни тезда англаб

етишди ва Вадимнинг оёгига бош уришиб, умрбод унинг хизматини қилишларини айтишди. Бироқ Вадим бунга қаноат қилмай, уларнинг ҳар бирларига қасам ичирди. Шундан кейин уларнинг ҳаммасини ташқарига чиқариб юбориб, Семённинг қўл телефонини текшира бошлади. У истаган рақамлар тезда топилди. Вадим мийигида кулиб, “Ҳаммаси бунчалик тез битишини ўйламаган эдим. Биронта йўқотишсиз эришдим-а'’, дея хаёлидан ўтказиб, охирги марта Семёнга қилинган қўнғироқнинг рақамларини шимининг орқа чўнтагидан кичкинагина дафтарча олиб ёзиб қўйди. Кейин Эдуарднинг телефон рақамини терди.

— Тушингда мени кўрдингми, нима бало? — деди у бемаҳал телефон қилган Вадимнинг овозини эшитганидан кейин норози бўлиб.

— Ха , сен тушимга кирдинг. Ҳозир тез кийиниб, инингдан чиқиб тур, сени йигитларим олиб кетишади, — деди Вадим.

— Қаёққа? — деди ҳайрон булган Эдуард.

— Қўрқма, нариги дунёгамас. Менинг ёнимга, — деди кулиб Вадим ва телефонии ўчирди. Дўсти етиб келгунча Вадим Семённинг уйидаги

ҳамма хоналарни бирма-бир кўздан кечириб чикди. Сўнг бирдан унинг хаёл ига: “Бойликларини қаерга яширдийкин?” — деган ўй келиб қолди ва хоналарни бошқатдан синчиклаб кузатиб чиқа бошлади. Эдуард етиб келганида бойлик қидиравериб ниҳоятда ҳолдан той ган Вадим диванга ўтирганча пиво ичар эди.

— Ҳа-а, бировнинг уйида жа ўзингдан кетиб ўтирибсан, — деди Эдуард кириб келиши билан.

— Буям энди ўзимнинг уйим, — дея ўрнидан туриб дўстининг истиқболига чиқди Вадим.

— Сенга қолса, кўзингга яхши кўринган уйларнинг ҳаммасини ўзингники қилиб олсанг, — деди кулиб Эдуард. Улар қучокдашиб кўришиб, диванга ёнма-ён ўтиришганидан кейин Вадим йигитларига Эдуард га ҳам пиво олиб келишларини буюрди.

— Дўстим, — деди Вадим Эдуарднинг елкасига қўлини қўйиб, — ҳамма ишни тугатдим. Ўйлаган режаларимнинг ҳаммаси тез ва осонгина амалга ошди.

— Нималар деяпсан? — дея сўради ҳайрон бўлган Эдуард. Вадим жавоб беришга шошилмасдан, стол устига

қўйган пивонинг шишасини қўлига олиб, қадаҳга ҳам қуйишга сабри етмасдан, бирдан шишанинг ўзи билан кўтарганча беш-олти қултум ичди. Шундан кейингина қилган ишларини бирма-бир гапириб берди.

— Ҳамма ёқни расво қилибсан! — дея бирдан бақириб юборди Эдуард.

— Нега? — деди ҳайрон бўлган Вадим.

— Ҳеч биронта иш қилишингдан олдин ўйлайсанми, ўзи?! — дея баттар тутакди Эдуард.

— Нима, мени бутунлай калласиз одам деб ўйлаяпсанми? — деди хафа бўлган Вадим.

— Ҳа, сенинг калланг умуман ишламайди. Қилма деган ишларни ҳам ўзбошимчалик билан қилиб келасан. Энди бутун дунёга жар сол, мен шундай ишни дўндириб қўйдим, деб! Вадим аччиқланганидан сигарета олиб тутатди ва бироз ўйланиб туриб, ҳамон асабийлашганча бармоқларини қайириб-қарсиллатиб ўтирган Эдуардга қараб:

— Нима қил дейсан? — дея сўради. Эдуард унинг кўзига икки-уч сония тикилиб тургач, эшик ёнида ҳайкалдек қотиб турган Вадимнинг йигитига қараб:

— Ҳов гўрсўхта, бор, ташқарига чиқиб сигарет пигарет чекиб кел, — деди. Йигит Вадимга “чиқайинми, йўқми?” мазмунида қаради. Ва хўжайинининг қўл силтаб “кет” ишорасини қилганини кўргач, орқасига бурилди-ю, чиқиб кетди.

— Мен сенга ҳамма ишни бир ўзинг қил, дегандим. Ёнингда ўзингнинг йигитларингдан ҳам биронтаси бўлмасин дегандим. Сен бўлсанг ҳамманинг,ҳатто иккита манжалақининг олдида ўлдирибсан уни... Бўпти, қилғиликни қилиб қўйибсан. Энди шу оқшомнинг ўзида орқангни ёпишинг керак. Бўлмаса, эртага қилган ишингдан бутун шаҳар хабар топади. Ундан кейин ўзингга қилиниши мумкин бўлган ҳужумларни кутиб ётавер. Чунки Семённи ўлдирганингни эшитган бошқа “авторитет”лар қўлини қовуштириб, “Вадим энди қайси биримизни мўлжалга олар экан?’’ — деб угиришмайди.

— Қанақа қилиб ёпишим керак? — деди Вадим дўстининг гапидан ўйга чўмиб.

— Қилган ишингга ким гувоҳ бўлган бўлса, ҳаммасининг баҳридан ўтасан.

— Эсинг жойидами?! — дея бирдан ўрнидан туриб кетди Вадим.

* * *

Равшан эрталабга яқин уйига кириб келди. Гоҳ ухлаб, гоҳ уйгониб, тонг оттирган кампир ўғлини кўриши билан чорпоядан тушишга ҳаракат қила бошлади. Аммо ҳали калишини кийишга улгурмасидан Равшан унинг ёнига етиб келиб, чорпояга ўтирганча чукур “уфф’? тортди.

— Отанг яхшима? — дея сўради кампир ўғлига қараб.

— Яхши.

— Уканг отангнинг олдида қолдима?

— Ҳа.

— Нимага бунча сўлаясан? — деди ўғлининг

ланж аҳволидан жахди чиққан кампир.

— Чарчадим-да, эна, оқшомминан ухламай чиқдим. Дори излаб уйма-уй юрдим, — деди Равшан энасининг гапидан норози бўлиб.

— Хомсилар-да, хом. Бир оқшом юриб чиққанларингга келиб менинг бошимни ёрасизлар. Юрган бўлсанг, отанг учун юрибсан. Шу бечора чол сизларди одам қиламан деб вақтида кечаю кундуз чопган. Энди касал бўп қолганида кунига ярамасаларинг, нима керакларинг бор?

Давоми бор

O‘xshash hikoyalar